UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  6 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  5 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  1 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   34 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  19 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  10 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  8 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  12 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  7 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  9 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  18

ОЧЛ-2016. "Шандонг Луненг" ва "Сеул" чорак финалда Янгиликлар

ОЧЛ-2016. "Шандонг Луненг" ва "Сеул" чорак финалда

Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган икки учрашув якунланди.

"Сидней" ва "Шандонг Луненг" ўртасидаги ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Бир ҳафта олдин Хитойдаги ўйин 1:1 ҳисоби билан тугаганди. Шу боис сафарда кўпроқ гол урган "Шандонг Луненг" чорак финалга йўл олди. Ушбу баҳсни ҳамюртимиз Илгиз Танташев бошқариб борди.

"Сеул" - "Урава Ред Даймондс" учрашуви эса драматик тарзда кечди. Япониядаги баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучишганди. Бугунги ўйиннинг асосий вақтида "Сеул" 1:0 ҳисобида ғолиб бўлди. Қўшимча бўлимларда томонлар иккитадан гол уришди. ОФК регламентига кўра қўшимча таймларда урилган голларга сафардаги гол қоидаси риоя қилмайди. Шу боис жамоалар ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Унда омад "Сеул"га кулиб боқди - 7:6.


1/8 финал. Жавоб учрашуви
"Сидней" - "Шандонг Луненг" 2:2
Голлар:
ОНил 2, Грант 46 - Монтилло 12, Хао Жунмин 90

"Сеул" - "Урава Ред Даймондс" 3:2 (пенальтилар серияси 7:6)
Голлар
: Дамьянович 29, Адриано 94, Го Йо Хан 120+2 - Таданари Ли 112, 115.

Кеча "Чонбук Моторс" (Жанубий Корея), "Шанхай SIPG" (Хитой) клублари ҳам чорак финалга чиқишганди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика