UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:23ЖЧ-2026 саралаши. Болгария - Испания, Словакия - Германия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  3 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  3 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  9 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  1 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0

ОЧЛ-2014: “Қувайт СК” Ўзбекистонга уч марта келган ва уч марта мағлуб бўлган Янгиликлар

ОЧЛ-2014: “Қувайт СК” Ўзбекистонга уч марта келган ва уч марта мағлуб бўлган

Эртага ОЧЛ плей-офф учрашувлари бўлиб ўтади. Унда Тошкентнинг “Локомотив” клуби “Қувайт СК”га қарши “Пахтакор” марказий стадионида баҳс олиб борса, Қаршининг “Насаф” жамоаси Қатарда “Ал-Жаиш” меҳмони бўлади.
Сиз азиз ўқувчиларимизга вакилларимиз рақиблари ҳақида маълумот беришни лозим деб топдик. Дастлаб "Қувайт СК" ҳақида маълумот берамиз.



Клуб номи:
“Қувайт Спорт Клуби” (Қувайт)
Ташкил топган йил: 1960
Стадиони номи: “Ал-Қувайт” (сиғими: 18500 томошабин)
Клуб президенти: Абдулазиз ал Марзуқ
Бош мураббийи: Ион Марин (Руминия)
Эришган ютуқлари:
Мамлакат чемпиони (11): 1964–65, 1967–68, 1971–72, 1973–74, 1976–77, 1978–79, 2000–01, 2005–06, 2006–07, 2007–08, 2012–13.
Қувайт Амири Кубоги (9): 1976, 1977, 1978, 1980, 1985, 1987, 1988, 2002, 2009.
Қувайт Шаҳзодаси Кубоги (5): 1994, 2003, 2008, 2010, 2011.
Қувайт Суперкубоги соҳиби (1): 2010.
Ал Курафи Кубоги (1): 2005.
Қувайт Федерацияси Кубоги (3): 1992, 2010, 2012.
ОФК Кубоги ғолиби (3): 2009, 2012, 2013.

“Қувайт СК” таркиби:
1.   Мусаб Алкандари   
2.   Ёқуб Ал Тоҳер
3.   Фаҳад Авад
6.   Жавод Некунам (Эрон)
7.   Фаҳад Ал Энеизи   
10. Рожерио Де Ассис Силва Коутиньо (Бразилия)
13. Чади Ҳаммами   
15. Али Ҳуссейн
17. Иссам Жемаа
20. Ҳусайн Ҳаким (сардор)
33. Фаҳад Ҳомуд
8.   Абдуллаҳ Ал Бураики
16. Халед Алаземи   
18. Жараҳ Ал Атейқи   
22. Бадер Ал-Азами   
31. Сами Алсанеа
37. Шередаҳ Ал-Шередаҳ
38. Фаҳад Салем



“Локомотив” рақиби “Қувайт СК” жамоаси ўзбек клублари учун бегона эмас. Бунгача ушбу жамоа билан “Насаф”, “Нефтчи” ва “Пахтакор” клубларимиз баҳс олиб боришган. “Пахтакор” бу жамоани ўз уйида ва сафарда ҳам мағлуб этган. Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бир марта ғалаба қозонган ва бир бор сафарда мағлуб бўлган. Қаршининг “Насаф” клуби “Қувайт СК”га қарши илк ўйинда дуранг натижасини қайд этган. Шунингдек, бу жамоалар 2011 йилда Қаршида бўлиб ўтган ОФК финалида беллашишган ва “аждарлар” ўша ўйинда (2:1)  қувайтликларни таслим этишганини мухлисларимиз яхши эслашади. “Локомотив” сафига янги келиб қўшилган Лутфулло Тўраев учун “Қувайт СК” бегона рақиб эмас. 2011 йилги ОФК Кубоги финалида Лутфулло Тўраев “Насаф” таркибида қувайтликларга қарши майдонда ҳаракат қилган. “Қувайт СК” тажрибали футболчиларга эга клуб. Бу жамоа ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб ҳаракат қилиб келади. Сўнгги йиллардаги эришган ютуқлари ҳам бунга мисол бўла олади. Жамоа сафидаги бразилиялик легионер Рожерио Коутиньо ва Эрон терма жамоаси сардори Жавод Некунамлар “Қувайт СК”нинг етакчи футболчилари саналишади. “Локомотив” ҳимоячиларига етарлича иш топилиши аниқ.



Қувайтликларнинг асосий қуроли бу қарши ҳужум саналади. Бу борада Ҳаким Фузайлов яхшигина бош қотиришига тўғри келади. “Қувайт СК” бош мураббийи Ион Марин жамоани ўз қўлига олганидан кейин “Қувайт СК”ни ишлари яхши томонга ўзгарган. Биринчи мавсумданоқ жамоани мамлакат чемпиони ва ОФК Кубоги соҳибига айлантиришни уддасидан чиқди руминиялик ушбу мутахассис. Ўтган йили Қувайтда йилнинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди. “Қувайт СК” Ион Марин қўли остида  мақтанарли натижаларга эришиб келмоқда. Қувайтликларни бу йилги асосий мақсади ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олишдир. Эртанги муҳим баҳсда Ион Мариннинг ўйлаган режалари чиппакка чиқишидан умидвормиз. “Локомотив” клубини, хусусан жамоа устози Ҳаким Фузайловни жиддий синов кутмоқда. “Темирйўлчилар”га яратиб берилган шароитларга муносиб жавоб, бу ОЧЛнинг гуруҳ босқичига йўлланма олиш бўлади. Бу йўлда “темирйўлчилар”га омад ва зафарлар тилаб қоламиз.   

“Қувайт СК” жамоаси шу пайтгача Ўзбекистонга уч бор меҳмон бўлган ва барчасида мағлуб холда ортга қайтишган. Умид қиламизки, бу сафарги  сафарларида ҳам вазият ўзгармай қолади.

Ўзбек футболи ишқибозларини 8 февраль куни, соат 15:00да “Пахтакор” марказий стадионига чорлаб қоламиз! Қишнинг ушбу совуқ кунларида, “Пахтакор” стадионида ҳақиқий футбол ҳавосини ҳис этишни хоҳлардик. Футбол ҳақиқий ва фидоий мухлислар билан ўз жозибасига эга.


Бироздан сўнг "Ал Жаиш" ҳақида маълумот берамиз.

Шаҳбоз Беғамов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика