UZ

Сўнгги янгиликлар

16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  0 16:30​Про лига. "Олимпик" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  0 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  1 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  12 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  20 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1 10:48Деклан Райс: "Улар бизни ҳурмат қила бошлашди"  4

ОЧЛ 2 олдидан. "Насаф" халқаро ўйинларга тайёрми? Янгиликлар

ОЧЛ 2 олдидан. "Насаф" халқаро ўйинларга тайёрми?

Кеча Осиё чемпионлар Лигаси 2 мусобақасининг дастлабки мавсумига старт берилди.

Ҳозирча Ғарб минтақасида фақат иккита ўйин ўтказилган бўлса, бугун бошқа учрашувлар бўлиб ўтади. Мазкур турнирда Қаршининг "Насаф" клуби Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Қаршиликлар 2023 йилги мавсум Ўзбекистон Кубоги соҳиби сифатида мусобақада иштирок этишади. 

"Насаф" гуруҳдаги илк ўйинини бугун Кувайтда "Кувайт" СК жамоасига қарши ўтказади. Ўйин бизнинг вақт билан 21:00да старт олади. 

Мусобақа формати ҳақида

Осиё чемпионлар лигаси 2 аввалги ОФК Кубогининг "меросхўри" бўлиб, бу йилдан янги номга эга бўлди. Бунгача ушбу мусобақа 20 йил давомида ОФК Кубоги номи билан аталиб келди. Мусобақанинг гуруҳ босқичида 32та жамоа иштирок этади. Жамоалар 4тадан 8 гуруҳга бўлинган. ОЧЛ 2 клубларни икки минтақага бўлган ҳолда ўтказилади. Шунда Шарқ минтқасида 16та, Ғарб минтақасида ҳам 16та жамоа кураш олиб боради. 

"Насаф" Ғарб минтақасининг "D" гуруҳидан жой олган бўлиб, ўз ўйинларини "Кувайт СК", БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" ҳамда Иорданиянинг "Ал Ҳуссейн Ирбид" клубларига қарши ўтказади.

Гуруҳ ўйинлари якунига етгач, ҳар бир гуруҳдан 2тадан жамоа кейинги босқичга йўл олади. 1/8 финалда жамоалар 8та жуфтликка бўлинади ва ўйинлар уй-меҳмон тарзида кечади. Гуруҳ ўйинлари якунига етганидан сўнг 12 декабрь куни 1/8 финалга қуръа ташлаш маросими ўтказилади. 


"Насаф"нинг тайёргарлиги ҳақида



Айни пайт Суперлигада пешқадамлик қилаётган "Насаф" бу ўйинга яхши кайфиятда етиб келди. Жамоа Суперлиганинг охирги 4та ўйинида фақат ғалаба қозониб, бирорта ҳам гол ўтказмади. Тўплар нисбати 7-0. Буни эса жуда яхши кўрсаткич деса бўлади.

"Насаф" Кувайтга Тошкент - Доҳа - Кувайт йўналиши бўйлаб 16 сентябрь куни етиб борди ва икки бор машғулот ўтказишга улгурди. Кеча бўлиб ўтган ўйиндан олдинги матбуот анжуманида "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қизиқ беллашув кутаётганини билдирди. 


"Кувайт СК" ҳақида 



Бу жамоа Кувайтнинг энг номдор клубларидан бири ҳисобланади. Айтиш мумкинки, "Кувайт СК" бу Кувайтнинг "Пахтакор"и - яъни халқ жамоаси. "Кувайт СК" шу пайтгача 19 марта мамлакат чемпиони бўлган. Бундан ташқари 50дан зиёд турли совринлари бор. Жамоа бунгача 3 марта ОФК Кубогида зафар қучган - 2009, 2012 ва 2013 йилларда.

"Кувайт СК" мамлакатдаги энг ёши катта жамоа ҳисобланади: 1960 йилда ташкил топган. Жамоанинг ҳозирги ўйинларига тўхталадиган бўлсак, "Кувайт СК" бунгача ички чемпионатда 4та учрашувда майдонга тушиб, барчасида зафар қучди. Тўплар нисбати 14-1. Дарвоқе бу жамоа ОЧЛ 2 гуруҳ босқичида иштирок этиш учун плей-оффда Баҳрайннинг "Ал Аҳли" клубидан устун келди.

Клуб бош мураббийи 50 ёшли черногориялик Небойса Йовович ҳисобланади. Қизиғи, мураббийнинг исми қулоққа русча "не бойся", яъни "қўрқма" деган сўзга ўхшаб эшитиларкан. Лекин қўрқишга ҳожат йўқ, "Ал Виҳдат" Қаршига келиб 1:5 ҳисобида енгилганида ҳам жамоа бош мураббийи шу киши эди. 


Х.Холиқов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика