UZ

Сўнгги янгиликлар

08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  1 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  2 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  1 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  2 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  2 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  3 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  19 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  2

ОЧЛ. 1-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

ОЧЛ. 1-тур рамзий терма жамоаси

Яхши биласиз, 24-25 февраль кунлари Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
"Пахтакор" ва "Насаф" ўз майдонида Эрон клубларини мағлуб этган бўлса, "Бунёдкор" Саудия Арабистонидан дуранг билан қайтди. "Локомотив" эса Осиёнинг энг кучли клубларидан бири "Ал Ҳилол"га мағлуб бўлди. Сайтимиз ходимлари билан ўзаро маслаҳатлашган ҳолда жамоаларимиз иштирокидаги ўйинлардан келиб чиқиб ОЧЛ 1-тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

1-тур рамзий терма жамоасига "Бунёдкор"дан бешта, "Насаф" ва "Пахтакор"дан уч нафардан футболчи киритилди. "Локомотив"дан эса ҳеч кимни олмадик. Бунга сабаб жамоа мағлубиятга учрагани эмас, балки "Локо" таркибида алоҳида бир ўйинчининг ажралиб турмагани учун. Демак, қуйида ўзини кўрсата олган 11 нафар футболчини келтириб ўтамиз.

ДАРВОЗАБОН
Акбар Тўраев ("Бунёдкор")

Шубҳасиз, "Ал Наср" билан кечган баҳсда Акбар Тўраев зўр ўйин намойиш этди. У бир неча бор ўз дарвозасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. Қолаверса, тўпга чиқишларда ҳам ишончли ҳаракат қилди. Бемалол айтишимиз мумкин, шу куни Акбар Тўраев ҳам дарвозабон, ҳам охирги ҳимоячи сифатида ўйнади.

ҲИМОЯЧИЛАР
Акром Комилов ("Бунёдкор")
Артём Филипосян ("Бунёдкор")
Ҳамза Каримов ("Насаф")
Даврон Ҳошимов ("Пахтакор")

Чап қанот ҳимоясида Акром Комилов жуда ишончли ҳаракат қилди. У рақиб ҳужумларини бартараф этиш билан бирга тез-тез ҳужумга ҳам қўшилиб турди. Самарқандлик Артём Филипосян марказий ҳимояда яхши ўйин кўрсатди. У рақиб ҳужумчиларига деярли имкон қолдирмади.

"Насаф" вакили Ҳамза Каримов эса жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифи бўлди. Натижада ушбу ғалаба "Насаф"га ОЧЛда илк уч очкони тақдим этди. Ҳимоячилардан "Пахтакор" таркибида Даврон Ҳошимов ажралиб турди. Даврон ҳам худди Акром сингари имкон бўлди дегунча жамоаси ҳужумига қўшилиб турди. Шунингдек, ўз жойини ҳам унутиб қўймади.

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор")
Одил Ҳамробеков ("Насаф")
Кахи Махарадзе ("Пахтакор")
Сато Минори ("Бунёдкор")
Сардор Рашидов ("Бунёдкор")

"Нафт Теҳрон" билан кечган баҳснинг иккинчи бўлимида майдонга туширилган Жалолиддин Машарипов тезда ўйинга киришиб кета олди. У бир неча бор ўзининг алдамчи ҳаракатлари билан рақиб ўйинчиларини шошириб қўйди. Натижада унинг фаоллиги "Пахтакор"га ғалаба келтирди.

Ёш ярим ҳимоячи Одил Ҳамробековдан эса кўпчлик бундай ўйинни кутмаганди. Бироқ у катта ўйинда ўзини йўқотиб қўймади ва ишонч билан тўп сурди. "Пахтакор" етакчиси Кахи Махарадзега келсак, грузиялик легионер ҳар доимгидек жамоасини қийин вазиятдан олиб чиқиб кета олди. Бу эса майдон эгаларига қўшимча куч бағишлади.

Япониялик Сато Минорига келсак, бу футболчи айнан Сергей Лушан қўл остида ўзининг бор маҳоратини намойиш этса ажаб эмас. Сато жамоасининг навбатдаги ўйинида ҳам яхши ҳаракат қилди. Унинг тўп узатишлари ва дарвоза томон берган зарбаси яхши чиқди. Охирги пайтларда тилдан тушмаётган Сардор Рашидовга эса кўз тегмасин. Рашидов ўйиндан ўйинга яхши ҳаракат қилмоқда. Шу боис бу футболчини ҳам рамзий термага киритмасак бўлмасди.

ҲУЖУМЧИ
Илҳом Шомуродов ("Насаф")

Қаршида бўлиб ўтган ўйинда "Насаф" қийинчилик билан Эрон клубини мағлуб этди. Мазкур баҳсда Илҳом Шомуродовнинг ҳисобни тенглаштирган голи муҳим роль ўйнади. Умуман олганда, Шомуродов ёмон ўйин кўрсатмади. У гол уришдан ташқари тўп учун курашларда ҳам фаол ҳаракат қилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика