"OC" Incheon News: Медаллар жамғариш бўйича мезбонлар пешқадам

Narzulla Saydullayev
21 сен 2014, 08:06
Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида давом этаётган 17-Осиё ўйинларининг кечаги кун якунларига кўра мезбонлар медаллар жамғариш бўйича пешқадамга айланишди.
Корейслар ҳисобида 6 та олтин, 5 та кумуш, 3 та бронза жами 14 та медал бор.

Иккинчи ўриндан Хитой терма жамоаси жой олган. Чин юрти вакиллари 5 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза медали жамғаришган. Кучли учликка 2 та олтин ҳамда биттадан кумуш ва бронза медалига эгалик қилиб турган Мўғулистон терма жамоаси якун ясаган.

Қозоғистон терма жамоаси ҳисобида ҳам 2 нафар Осиё ўйинлари чемпиони бор. Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида ҳозирча 2 та бронза медали бор. Кеча дзюдо баҳсларида Мирзоҳид Фармонов (66 кг.) ҳамда оғир атлетиканинг қизлар мусобақасида Маҳлиё Тоғаева (48 кг.) терма жамоамизга ушбу 2 та медални туҳфа этишди.

Инчеон-2014. Теннис. Ўзбекистон – Таиланд 1:2

Инчеон-2014. Сув полоси. Ўзбекистон – Сингапур 12:4

Инчеон-2014. Гандбол. Ўзбекистон – Мальдив 57:7

Усмоновга Осиё спорти тарихи акс этган китоб топширилди

Мираброр Усмонов кеча Сабах билан учрашди

Усмонов олтин медалчиларни 6 минг доллар кутаётганини айтди



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com