UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  152 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  5 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  5 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

"Обод": Тайёргарлик бошланди, ўртоқлик учрашуви ўтказилди Янгиликлар

"Обод": Тайёргарлик бошланди, ўртоқлик учрашуви ўтказилди

Теглар :  Обод
"Обод" Ўзбекистон чемпионатининг 24-туридан ўрин олган "Қизилқум"га қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади.

Андрей Демченко мураббийлик қилаётган асосий таркиб аъзоларининг кечаги машғулотлари енгил тартибда ўтган бўлса, Воҳид Холбоев бошчилигидаги ўринбосарларимиз тайёргарликни ўртоқлик учрашуви билан бошлади. Ёшларимиз Тошкент шаҳар чемпионати вакили "Вулқон" билан куч синашиб, 3:2 ҳисобида ғалабага эришди. Жаҳонгир Сакиев дублга эришган бўлса, Отабек Пардабоев учинчи голга муаллифлик қилди.

Жамоаларимиз чемпионатнинг 24-тур баҳсларини 12-13 октябрь кунлари ўтказади. Режага кўра, жамоаларимиз биттадан назорат учрашувида майдонга тушиши керак. Хусусан, ёшларимиз бугун "Намуна"га қарши майдонга чиқади. Бундан ташқари, ҳар иккала таркиб ўзаро ўйин ўтказиши режалаштирилган.

НАЗОРАТ УЧРАШУВИ
ОБОД (ўринбосарлар) - ВУЛҚОН - 3:2 (2:0)
"Обод"
: Исломбек Юсуфжонов (Мирсодиқ Маҳаматов), Фарҳод Маҳамаджонов, Абдулборий Олимов, Сарвар Риҳсибоев, Ҳожиакбар Аҳмаджонов, Жаҳонгир Омонов, Дониёр Ёқубжонов, Аббос Саидкаримов, Отабек Пардабоев, Камрон Дўстмуҳамедов, Жаҳонгир Сакиев.
Голлар: Жаҳонгир Сакиев (2та), Отабек Пардабоев.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика