UZ

Сўнгги янгиликлар

17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  0 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  0 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  4 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  3 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  2 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  8 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  6 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  24

"Обод": Машғулотлар тугади, эртага ўйин Янгиликлар

"Обод": Машғулотлар тугади, эртага ўйин

Теглар :  Обод
"Обод"нинг янги мавсумга тайёргарлигининг биринчи босқичи якунланди.

21 декабрь куни бошланган машғулотларда 25 нафардан зиёд футболчи иштирок этди. Ўйинчилар орасида кўрикдан ўтаётгани ҳам бор. Хусусан, Акмал Турсунбоев, Шерзод Жалилов, Анвар Раҳимов, Суннатилла Абдуллажонов, Аббос Набиев, Жавлон Искандаров, Санжар Тўрақулов, Суннат Эрматов кўрикда бўлди. Машғулотлар режа асосида кунига бир ва икки маҳалдан олиб борилди. Шамоллаб қолгани боис, Анвар Раҳимов ва Шоҳруз Норхонов уч кун машғулотларда иштирок эта олмади. Ҳар иккала футболчи ҳам бугун ўтказилган сўнгги машғулотларда сафга қўшилишди.

Эртага жамоа аъзолари икки таркибга бўлинган ҳолда ўзаро учрашувда майдонга тушишади. Баҳс "Обод" майдонида бўлиб ўтади. Беллашув 10:30да бошланади. Шундан сўнг жамоа аъзолари янги йил байрами муносабати билан қисқа таътилга чиқишади. Жамоа январь ойининг 3-санасидан бошлаб тайёргарликнинг иккинчи босқичига киришади. Машғулотлар икки маҳалдан олиб борилади.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика