UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  0 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  1 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

«Обод» футбол клуби мухлисларни «дерби» баҳсига чорлайди Янгиликлар

«Обод» футбол клуби мухлисларни «дерби» баҳсига чорлайди

Теглар :  ОбодБунёдкор
Ўзбекистон XXV миллий чемпионатининг 6-тур ўйинлари доирасида Тошкентнинг «Обод» ва «Бунёдкор» жамоалари ўзаро куч синашишади.

Мазкур учрашув 23 апрель куни “ЖАР” стадионида соат 17:00да бошланади. “Дерби” мақомида ўтадиган ушбу учрашувга қизиқиш юқори, десак муболаға бўлмайди. Боиси, «Обод» футболчилари шу кунга қадар “қалдирғочлар” билан Ўзбекистон кубоги баҳслари доирасида уч бора тўқнаш келишган ва ҳар сафар номдор рақибга муносиб қаршилик кўрсата олган. Ёдингизда бўлса, ўтган йили мамлакат кубоги 1/8 финал босқичида дастлаб «Обод» ўз майдонида кичик – 0:1 ҳисобида ютқазган, аммо меҳмонда дуранг қайд этганди. Лекин икки ўйин натижасига кўра кейинги босқичга «Бунёдкор» йўл олганди.

Жорий йилда ҳам бу икки клуб яна Ўзбекистон кубоги 1/8 финалида тўқнаш келиб қолишди ва “ЖАР” стадионида ўтган дастлабки учрашувда кучлар тенг келди – 2:2. Ушбу омиллар таниш рақибларнинг навбатдаги тўқнашувига бўлган қизиқишни ҳам оширмоқда. Негаки, бугунги ўйинда «Бунёдкор» ғалабага эришиб, пешқадамлар сафидан тушиб қолмасликка интилса, «Обод» мавсумдаги дастлабки ғалабасини тантана қилиш учун астойдил баҳс олиб боради. Буларнинг барчаси учрашувнинг кескин ва муросасиз курашлар остида ўтишини таъминлайди. Сиз «Обод» - «Бунёдкор» учрашувини бевосита стадиондан туриб томоша қилишни истасангиз, “ЖАР” стадионига марҳамат!

Учрашувга чиқарилган чипта-таклифномаларни “ЖАР” стадиони кассаларидан бепул қўлга киритишингиз мумкин. Шошилинг!!!

Ўзбекистон XXV миллий чемпионати. 6-тур
23 апрель, соат 17:00. “ЖАР” стадиони
«Обод» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент)
Ҳакамлар:
Ҳ.Рўзиев (Тошкент), О.Абдувасилов (Тошкент), С.Шоюсупов (Тошкент), А.Рубаков (Тошкент)
Назоратчи ҳакам: Б.Тоғаев (Тошкент).
ПФЛ вакили: Ф.Магометов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика