"Обод": Эртага "Андижон" билан ўйнаймиз

Narzulla Saydullayev
14 фев 2017, 22:35
Жамоамиз янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Айтиш керак, мураббийлар штаби жамоа ўзагини деярли аниқлаб бўлди. Ҳозирда машғулотларда асосан ўйинни шакллантиришга эътибор қаратилмоқда. Қолаверса, ўртоқлик учрашувлари орқали ҳам жамоавий ўйин шакллантирилишга ҳаракат қилинмоқда.

"Обод" эртага навбатдаги назорат учрашувини ўтказади. Рақиб биринчи лига вакили "Андижон" бўлади. "Обод" майдонида бўлиб ўтадиган беллашув 14:30да бошланади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcobod.uz