UZ

Сўнгги янгиликлар

13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  0 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  9 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  13 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  6 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0

Облаёр Расулов: “Ғузорда бошланган йиғин, Дубай ёки Анталияда якунланади” Янгиликлар

Облаёр Расулов: “Ғузорда бошланган йиғин, Дубай ёки Анталияда якунланади”

Мамлакатимизда аллақачон ўз номи билан танилиб улгурган “Шўртан” жамоасининг ўзбек футболидаги ўрни, обрў-эътибори ва мавқеини яна қисқа фурсатда тиклаб олиши учун янги йилнинг дастлабки кунлариданоқ, раҳбарият томонидан кенг кўламдаги ишлар бошланди.
Қувонарлиси шундаки, жамоанинг бош ҳомийси - “Шўртаннефтгаз” Унитар Шўъба Корхонаси ушбу хайрли ишларда доимгидек, ҳар томонлама бош-қош бўлмоқда. Бу ҳолат жамоа раҳбарияти кучига-куч қўшмоқда, айниқса, йиғинларда ўз иштирокини бошлаган футболчиларни анчагина руҳлантирмоқда.

Куни-кеча, 7 январь санасида жамоанинг Ғузордаги қароргоҳида “Шўртан” ПФК МЧЖнинг бош директори Облаёр Расулов мазкур йиғинда қатнашаётган футболчилар ва мураббийлар штаби билан кенгайтирилган тарзда йиғилиш ўтказди. Унда жамоанинг янги 2014 йилги мавсумдаги иштироки билан боғлиқ барча муҳим масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, Облаёр Расулов клуб раҳбарияти ҳамда бош ҳомий - “Шўртаннефтгаз” УШК бошқарув раислиги номидан футболчилар олдига 2014 йилги футбол мавсумида энг юқори натижага эришиб, Олий лигага чиқиш йўлланмасини ижобий ҳал қилиш вазифасини қўяр экан, бу борада бирор бир молиявий муаммолар, узилишлар ва қийинчиликлар бўлмаслигини ишонтириб, таъкидлаб ўтди. Ўз ўрнида Мухтор Қурбонов бошчилигидаги мураббийлар гуруҳига тажрибали футболчилар қаторида, таркибни муносиб ўйинчилар ҳисобига мукаммал шакллантириш, шунингдек, клуб раҳбарияти билан келишилган ҳолда мавсумга пухта тайёргарлик кўриш асосида ишлаб чиқилган режага мувофиқ, жамоа олдига қўйилган бош мақсад йўлида устувор ҳаракат қилиш вазифаси ўта жиддий талаб асосида илгари сурилди.

Айни пайтда, Мухтор Қурбонов бошчилигида жамоа азолари дастлабки тайёргарлик босқичига киришишди. Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда.   

Сўнгги сўз ўрнида таъкидлаш жоизки, йиғилиш якунида “Шўртан” клуби бош директори Облаёр Расулов 2014 йилги мавсумга тайёргарлик жараёни раҳбарият ва мураббийлар гуруҳи билан келишилган ҳолда тўрт босқичда ўтказилишини маълум қилди.

“Жамоамизнинг биринчи босқич тайёргарлиги 7-23 январь кунлари барча замонавий қулайликларга эга бўлган Ғузордаги ўз қароргоҳимизда ўтиши белгиланди. Кейинги икки босқич пойтахтда ташкиллаштирилади. Мавсум арафасидаги ҳал қилувчи босқич машғулотлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай ёки Туркиянинг Анталия шаҳарларидан бирида ўтиши кўзда тутилмоқда. Тез орада яна мамлакат футболининг элитасига қўшилишимиз йўлида хорижий йиғин ўтказиш муҳим аҳамият касб этади. Бош ҳомиймизнинг “Шўртан”га қаратаётган эътибори ва катта ёрдамига таянган ҳолда шуни айтишим керакки, нафақат хорижий йиғин ўтказиш, умуман йилда давомида ва бундан кейин ҳам клубимизда молиявий масалалар билан боғлиқ муаммолар кузатилмайди”, - деди “Шўртан бош директори О.Расулов.

 “Шўртан” ПФК матбуот хизмати маълумоти.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика