UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13Саудия қироли кубоги. «Ал Иттиҳод» супер камбек қилиб, финалга йўл олди  0 07:55Франция кубоги. ПСЖ мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  0 07:51Германия кубоги. Амалдаги чемпион 3-лига вакилига мағлуб бўлиб, финалдан маҳрум бўлди  1 07:39Бугун «Пахтакор» «Машъал»ни қабул қилади  1 03:20"Реал Мадрид" "Бернабеу"даги 120 дақиқалик триллерда ўзига керакли ҳисобни қайд этиб, Испания кубоги финалига йўл олди!  66 02:10АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Фулхэм"ни мағлубиятга учратди  1 02:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Ноттингем"га мағлуб бўлди  11 00:45"Реал"га қарши ўйинга бир ҳафта қолганда "Арсенал"нинг асосий марказий ҳимоячиси жароҳат олди  2 00:10АПЛнинг 32-туридан бошлаб офсайд аниқлашнинг ярим автомат тизими ишга тушади  0 23:30Уокер танаффус пайтида Фелишга қарата: "Бу ерда ҳеч ким Месси эмас, пас бер"  8 22:15Пролиганинг илк турида ишловчи расмийлар номи аниқ  2 21:50Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Осиё кубогида неча марта иштирок этган?  3 21:21Cуперлига учинчи тур ўйинларида қандай ҳолатлар юз берди? Лига комиссари билдиргисидан кўчирма  11 20:58Суперлига. “Нефтчи” — “Навбаҳор” ва тўртинчи турнинг бошқа ўйинларида ишлайдиган расмийлар номи маълум  6 20:35Суперлига. "Қизилқум" – "Хоразм" учрашуви қолдирилди  5

Обид Жўрабоев: "Чақирилмаган жойга боргандан фойда йўқ. Алам қилгани шуки..." Янгиликлар

Обид Жўрабоев: "Чақирилмаган жойга боргандан фойда йўқ. Алам қилгани шуки..."

"Бухоро" жамоаси қишки трансферлар вақтида "Динамо" футболчиси Обид Жўрабоевни ўз сафига қўшиб олди.

Биз ўз навбатида янги клуб билан шартнома имзолаган Обид Жўрабоевнинг фикрлари билан қизиқдик. 


“Куни кеча “Бухоро” жамоаси билан бир йиллик шартнома имзоладим. Аслида ушбу жамоага бизни Ҳаким Фузайлов таклифи билан ташриф буюргандим. У инсон билан ўтган йилда “Динамо”да биргаликда ишладик ва жамоани Суперлигага қайтара олдик. Шу ўринда менга катта ишонч билдирган Фузайловга миннатдорчилик билдираман. 

- Сиз “Динамо” билан Суперлигада тўп тепиш истагида эканингизни таъкидлагандингиз. Бу жамоани тарк этишингизга нима сабаб бўлди?

- Биласизми, “Динамо” билан шартномамиз бир мавсумга мўжалланган бўлиб, декабрда поёнига етди. Биз клуб билан қўйилган вазифани уддасидан чиқиб, Суперлигага чиқдик. Шу ўринда бир жиҳатни айтиб ўтишим керак. Ўтган мавсумни охирларига борганда, айтайлик, 3 тур қолганида вазифа бажарилганидан сўнг раҳбарият хорижлик мутахассислар билан музокара ўтказишга киришганди. Бу ҳолатдан Ҳаким Фузайловнинг ҳам хабари бор эди. Тайёргарлик бошланиш арафасида ҳеч ким билан алоқага чиққани йўқ. Ўтган йилги таркибдан бир нечтасини сақлаб қолишди ва қолганларга жавоб беришди. Чақирилмаган жойга боргандан нима фойда бор? Алам қилгани шуки, Суперлигага чиқиш йўлида меҳнат қилинди, охиригача курашдик. Ҳеч бўлмаса таркибда шулардан 10 нафари қолса керак деган тахмин бор эди. Минг афсуски, тахминимиз ўзини оқламади. 

- “Динамо”дан кетишингизни барибир кутмаган бўлсангиз керак?

- Албатта. Чунки менда жамоада қолсам керак деган тахмин бор эди. Ҳар ҳолда меҳнат қилиб, Про-лигадан Суперлигага чиқишимиз осон бўлгани йўқ. Раҳбарият шуларни ҳисобга олган ҳолда таркибда тажрибали йигитларни сақлаб қолса керак деб ўйлагандим. Бундай бўлишини биргина мен эмас, қолган футболчилар учун ҳам кутилмаган хол бўлди. Ҳар бир футболчи элитада тўп тепишни истайди. Бундан фожеа ясамаслик керак. Тақдирга ёзилгани бўлади.

- Ҳаким Фузайлов яхши ишлаган ҳолда самарқандликларга ёрдам берди. Унинг истеъфога чиқарилишига муносабатиннгиз қандай бўлди?

- Ҳаким Қаюмовичнинг тарк этиши ҳам кутилмаганда рўй берди. Самарқандда катта бюджет бўлмаса-да, яхши жамоани шакллантирди. Аслида “Динамо”ни Суперлигага чиқишига ҳеч ким ишонмаганди. Лекин мутахассис буни бажара олди. Раҳбарият қўйган вазифани уддасидан чиқди. Лекин раҳбарият кутилмаганда хорижлик мутахассис излашга тушди. Бундан албатта Фузайловнинг ҳам хабар топди. Нима бўлса ҳам унга ишонч билдирилса ёмон бўлмасди. Ҳар ҳолда янги мураббий келиб, у футболчиларни чақириб, жамоавий ўйинни йўлга қўйишига кўп вақт талаб қилади.

Мақсадимиз “Бухоро”ни Суперлигага қайтариш ҳисобланади. Клуб ўз мавқеига эга бўлган жамоалардан бири. Мухлислари клубни фақат элитада кўришни истайди. Бу йилдан раҳбарият барча шароитларни яратмоқда. Бу орқали жамоани Суперлигага қайтариш ҳисобланади. Ишонаманки, Про-лигада ижобий натижалар намойиш қилиб, жамоани кучлилар қаторига қайтара оламиз. 

- 2022 йилги Про-лига ўйинларидан нималарни кутмоқдасиз?

- Назаримда, янги мавсум янада қизиқарли бўлади. Чунки “Андижон”, “Машъал” ва “Турон” жамоалари Суперлигадан тушиб кетишди. Кучлилар қаторига қайтиш учун даъвогарлар сони кўпайди. Ўйинлар қизиқарли ва муросасиз кечади. Биз насиб қилса, 2022 йилги мавсумни муваффақиятли тугатамиз деган мақсад бор.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика