UZ

Обамеянг ҳафтасига 250 минг фунт-стерлинг талаб қилаяпти Янгиликлар

Обамеянг ҳафтасига 250 минг фунт-стерлинг талаб қилаяпти

“Арсенал” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг жамоада қолишга қарши эмас.

Айни пайтда ҳужумчининг вакиллари клуб билан ҳамкорликни давом эттириш масаласида музокаралар олиб бормоқда, дея хабар бермоқда ESPN.

31 ёшли футболчи клуб раҳбариятидан уч мавсум давомида ҳафтасига 250 минг фунт маош талаб қилмоқда.

Футболчининг амалдаги шартнмоаси 2021 йилнинг 30 июнига қадар тузилган. У айни пайтда ҳафтасига 200 минг фунт маош олади.

Жорий мавсумда Пьер-Эмерик АПЛ доирасида 30 та учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 2 та голга ҳаммуаллифлиқ қилди. Футболчи шунингдек, Европа Лигаси баҳсларида 6 та ўйинда, 3 та гол уришга эришди.

Илгарироқ ҳужумчининг хизматларига Европанинг бир қатор гранд клублари қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди. Унинг трансфер нархи 56 миллион еврога баҳоланган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика