UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  16 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

ОАВда тарқалган хабарларга “Нефтчи” ПФКнинг муносабати Янгиликлар

ОАВда тарқалган хабарларга “Нефтчи” ПФКнинг муносабати

Теглар :  Нефтчи
Бугун юртимиздаги бир қатор спортга ихтисослаштирилган сайт ва ижтимоий тармоқларда “Нефтчи” клубининг тарқатиб юборилиши ёки клубнинг бош ҳомийси ФНҚИЗ жамоа ходимларини ишдан олгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. “Нефтчи” клуби мазкур маълумотларни тўлиқ асоссиз дея баҳолайди.

Ҳақиқатдан ҳам 29 декабрь куни Қиргулидаги қароргоҳда ФНҚИЗ ва клуб ходимлари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Унда завод раҳбарияти биринчи ўринда жамоа вакилларини кириб келаётган Янги йил байрами билан самимий табриклаб, “Нефтчи” жамоасига 2018-йилги мавсумда омад ва зафарлар ёр бўлишини тилади.

Шундан сўнг кун тартибидаги иккинчи масалага тўхталиб ўтилди. Яъни январь ойидан бошлаб “Нефтчи” клубида янги штат сеткаси ишлаб чиқилади. Шу сабабли, бугунги кунга қадар жамоада меҳнат қилиб келган барча ишчи-ходимлар ФНҚИЗ ихтиёрига ўтказилди. Улар меҳнат жараёнларини завод ходими сифатида давом эттиришлари мумкин бўлади.

“Нефтчи” клуби раҳбарияти январь ойидан бошлаб янги штат сеткаси асосида бир қатор ходимларни яна клубга қайтаради.  Жамоа футболчилари айни пайтда таътилга чиқишган. “Нефтчи” футболчилари 5 январдан тайёргарликни бошлашади. 10 январгача эса тайёргарликнинг навбатдаги босқич режасига аниқлик киритилади.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика