UZ

Сўнгги янгиликлар

ОАВ Манжукичнинг "Милан"да қайси рақам остида тўп тепишини топди Янгиликлар

ОАВ Манжукичнинг "Милан"да қайси рақам остида тўп тепишини топди

Хорватиялик форвард Марио Манжукичнинг "Милан" учун либоси тайёр.

Хабарларга кўра, у ҳужумчи Кшиштоф Пёнтек жамоадан кетганидан сўнг бўш қолган 9-рақамли либосда ўйнайди.

34 ёшли Манжукич айни дамда эркин агент мақомида, унинг сўнгги клуби "Ал Дуҳайл" бўлган эди. У ҳозирда Миланда ва клуб билан жорий мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган шартнома тузиши керак.

Олдинроқ "Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли ўйинчининг трансферини тасдиқлаганди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика