UZ

Сўнгги янгиликлар

ОАВ: Ибрагимович Швеция терма жамоасига қайтмоқда Янгиликлар

ОАВ: Ибрагимович Швеция терма жамоасига қайтмоқда

"Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимович халқаро фаолиятини давом эттиришга қарор қилди, деб хабар бермоқда "FotbollDirekt".

Манбанинг хабарига кўра, 39 ёшли футболчи март ойидаёқ Швеция терма жамоасига қайтиши мумкин. У ой охирида ЖЧ-2022нинг саралаш басҳларида қатнашиши кутилмоқда.

Ибрагимович 2001 йилдан 2016 йилгача терма жамоада ўйнаган. У умумий 116 ўйин ўтказиб, 62 та гол урган.

Шведлар март ойида Грузия (25 март), Косово (28 март) ва Эстония (31 март) билан тўқнаш келади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика