UZ

Сўнгги янгиликлар

21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  22 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  3 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  27 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4

"Ньюкасл" томонидан амалга оширилган ғалати харид Янгиликлар

"Ньюкасл" томонидан амалга оширилган ғалати харид

Саудия арабистонилик шайхлар назоратига ўтган "Ньюкасл" таркибни кучайтиришга катта эътибор қаратмоқда.

Аввалроқ жамоа "Зенит" ҳужумчиси Сардор Азмунга қизиқиш билдирди, аммо якунда 30 ёшни қаршилаган, охирги 3,5 йил давомида "Бёрнли"да тўп тепган Крис Вудни танлади. Футболчининг ўзи ҳам "Бёрнли"дан юқори даражадаги жамоага ўтишини тасаввур қилмаган бўлса керак. 

Крис Вуд аслида қандай футболчи?

Гап Жейми Варди туфайли "Лестер"га керак бўлмай қолган ва энг юксак натижасини Чемпионшипда қайд этган (тўпурар бўлган) ҳужумчи ҳақида кетмоқда. "Ньюкасл" қаҳрамонимиз Крис Вуд учун 11-клуб ҳисобланади. Окленд (Янги Зеландия)да туғилган футболчи 18 ёшида "Вест Бромвич" назарига тушди. Бироқ бу клубда ўзини кўрсата олмасдан, кетма-кет ижарада юрди. Вуд шу томонлама инглиз футболига мослашиб олди. У "Барнсли", "Брайтон", "Бирмингем", "Бристоль" ва қуйи лиганинг бошқа жамоаларида ҳам тўп тепди. Бу эса унга улкан тажриба берди. "Лестер" янги зеландиялик ҳужумчини "Вест Бромвич"дан ижара келишуви асосида олади. Бу эса унинг ижарадаги бешинчи ва трансферини харид қилган биринчи жамоаси бўлганди. Вуд 2012/2013 йилги мавсумни аъло даражада бошлаб, "тулкилар" учун ярим йил ичида 11 та гол урди. Кейинчалик “Лестер”га ҳаваскорлар футболидан Жейми Варди келдию, Криснинг оёғига болта урди. АПЛни портлатиб юборган Варди билан рақобатлашолмаган ҳужумчи келгуси мавсумни захира ўриндиғида ўтказди. Натижада, Вуд аввалига ижара шартномаси, кейин тўлақонли трансфер асосида "Ипсвич" томон йўл олди.

Бироқ у "Лестер"да тўп тепган вақтида бир кичик ҳикоянинг қаҳрамонига айланади. Гап мунтазам равишда отасига қиёсланадиган Каспер Шмейхель ҳақида бормоқда. "Йовил" билан беллашувнинг сўнгги дақиқасида даниялик дарвозабон ҳужумга чиқиб, дарвоза томон зарба йўллайди. Тўп эса дарвоза тўсинига тегиб, чизиқ устига тушади. Вазиятни кузатиб турган Вуд эса тўпни тўрга йўллайди. Бироқ гол Шмейхелнинг ҳисобига ёзилади. Эртаси куни Чемпиошип мутасаддилари вазиятни қайта кўриб чиқиб, хатони тўғрилашади. Лекин Вуд ўша вазиятда тўпга тегинмаганида, гол Каспернинг ҳисобига ёзилган ва у "Ротор" дарвозасини ишғол қилган отасига тенглашиб олган бўларди. 

Қаҳрамонимизнинг Чемпионшип даражасидаги юлдуз бўлиши "Лидс"да кузатилади. У 2016/2017 йилги мавсумда тўпурар бўлади. Мавсум якунида "Лидс"нинг энг яхши футболчиси деб топилади. Ўшанда Крис 44 та гол уришга муваффақ бўлади. Диққат қилинг, Вуд "Лидс" сафида икки мавсум ўйнайди ва жамоанинг охирги 10 йилликдаги голеадорлари рўйхатида 3-ўринга чиқиб олади. 

У кўп ноаниқ зарба йўллайди, ютуғи эса бош билан яхши ўйнашида

"Wood" ибораси инглизчадан таржима қилганда "ёғоч" маъносини англатади. Одатда у ўз номига яраша ўйин намойиш қилади. Техник салоҳияти юқори даражада эмас, вазиятлардан фойдалана олмаслик борасида АПЛнинг охирги 3 йилликдаги яққол етакчиларидан бири. Ютуқлари ҳам йўқ эмас. Айтайлик, 2009/2010 йилги мавсумда бош билан гол уриш бўйича АПЛда энг юқори кўрсаткични қайд этди – 5 та гол. Таққослаш учун, Европанинг кучли 5 лигаси орасида фақат Эдин Жеко ва Роберт Левандовски қаҳрамонимизнинг натижасини такрорлади. Бу борада фақат "Унион" ҳужумчиси Себастьян Андерссон Вуддан ўзиб кетди. 

У АПЛДа бир нечта рекордларни ўрнатишга эришиб, янги зеландиялик футболчилар ичида ўз ўрнига эга бўлиб улгурди. "Вулверхэмптон" дарвозасига 3 та гол уриб, АПЛда хет-трикка эришган дастлабки зеландиялик футболчига айланди. Яқинда эса энг нуфузли мусобақада 50 та гол урган биринчи Янги Зеландия вакилига айланди. Бундан ташқари, 2021 йилнинг августида АПЛ тарихидаги 30000-гол айнан Крис Вуд номига ёзилди. 

Вуд трансфери — "Ньюкасл"да малака йўқлиги натижаси

Бу ҳужумчида устун жиҳатлари қанча бўлишидан қатъий назар, кўпчилик назарида ажабланарли харид. Экспертларнинг хулосаларига кўра, трансфер энг бадавлат соҳиблар ихтиёрига ўтган клуб амбицияларига мувофиқ эмас ва кутилган самарани бермайди. The Telegraph нашри октябрь ойида "Ньюкасл" ўз таркибини январда кучайтириш учун камида 50 миллион фунт стерлинг сарфлаши борасида маълумотлар пайдо бўлганди. Ҳозирги кунда 50 млн фунт – камтарона сармоя. 

Киран Триппьер ва Крис Вуд трансфери эса камтарона сармоянинг қанчадир қисмини эгаллайди. Тушунарлики, 30 ёшли ҳужумчи ва 31 ёшли қанот ҳимоячиси жамоага қандайдир манфаат келтириши мумкин, лекин улар савия жиҳатдан Габигол, Аарон Рэмзи ва Жюль Кунде билан тенглаша олмайди. Чунки "Ньюкасл" юқорида айтилган уч нафар футболчини ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи. Эътибор беринг, Филиппе Коутиньо "Астон Вилла" сафига қўшилди. Ҳолбуки, бирмингемликлар бюджет борасида мақтана олишмайди. Афтидан, "ҳаккалар" элитада жон сақлаб қолиш учун асосий рақобатчиларини заифлаштиришни ўйлаётгандек таассурот қолдирмоқда. 

"Бёрнли" тахминан 60 минг аҳолиси бор шаҳарчанинг асосий клуби ҳисобланади. Клуб Шон Дайч билан ривожланмоқда. Клуб Чемпионшипга равона бўлса ҳам, Дайч хизматидан воз кечилмайди. Бу мутахассис жамоани элитага олиб чиқиб, салкам 5 йил давомида самарали фаолият юритди. Камтарона бюждет билан топ-клубларни зир титрата олди ва ўзи шаҳар учун афсонага айланди. Масалан, маҳаллий қаҳвахонага унинг номи берилган, "Бёрнли"нинг айрим футболчилари Чемпионшип давридан буён шу мураббий билан ҳамкорликда ишлаб келади. Етакчисини асосий рақобатчига сотиб юборгани ҳам жамоада бадавлат раҳбар йўқлигини кўрсатиб беради. "Бёрнли" тизими ўз оёғига болта ураётгандек. Жамоанинг Чемпионшипга тушиб кетиши одатий даражасига қайтиш саналади. Клуб Чемпионшипга шунчаки эмас, балки ҳеч бўлмаса 25 миллион фунт билан бирга йўл олишни хоҳлайди.

Самандарбек таржимаси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика