«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?
12 янв 09:48
Янгиликлар
«Ньюкасл» Ҳусановни иккинчи марта қўлдан чиқардими?
Абдуқодир Ҳусановнинг «Энергетик БГУ»даги устози Алексей Меркулов футболчига «Ланс»дан бошқа яна қайси жамоалар қизиқиш бўлганини айтиб берди.
«Табиийки, 2023 йил давомида, у «Ланс»га кетгунига қадар, Ҳусанов учун таклифлар жуда кўп эди. Россиянинг барча топ-клублари Ҳусановни ўз сафларида кўришни истаганини айтишнинг ўзи кифоя. Шу ўринда футболчининг атрофидагиларга мени ҳайратга солишди. Уларнинг аниқ мақсади бор эди, улар футболчини ТОП-5 чемпионатга олиб боришни мақсад қилишганди. Улар сабр қилишди ва ўз мақсадларига етишди.
Билишимча, «Севилья», «Ньюкасл» ва «Ланс»дан аниқ таклифлар бўлган. Бироқ «Ланс» футболчини кўпроқ истади ва чаққонроқ ҳаракат қилиб, Ҳусановни илиб кетди», — деб фикр билдирди Ҳусановнинг «Энергетик БГУ»даги мураббийи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар