
Бир неча кун олдин жамоа базасига Sky Sports ва BT Sport суратга олиш гуруҳлари келиб, таркиблар эълон қилинаётганда фойдаланиладиган қисқа видеолар ёзиб олмоқчи эди. Бироқ футболчилар суратга олиш ишларида қатнашмасликларини эълон қилишди.
"Ньюкасл" футболчилари ўтган мавсум олдидан ҳам худди шундай бойкот эълон қилишган эди. Ўшанда жамоа сардори Жамол Ласселс клуб эгаси Майк Эшли билан учрашганидан сўнг масала ҳал бўлган.