"Ньюкасл" футболчилари Лига Кубогида ғолиб бўлса, қўшимча бонусга эга бўлади

Omonjon To`xtamirzayev
24 фев 2023, 11:40
"Ньюкасл" футболчилари Кубок Лигаси финалида "Манчестер Юнайтед"ни енга олсалар, қўшимча 1 млн фунт мукофот пули олишади.

Бу сумма Англия футбол лигаси (EFL) берадиган пулдан 10 баробар кўпроқ, лекин клубнинг саудиялик хўжайнлари тарихий натижа қайд этилса, ўйинчиларни тақдирлаш ниятида. Жамоа 48 йилдан буён соврин юта олмаяпти.

Бонус пули футболчилар ўртасида бўлинади. Бунда ҳар бир ўйинчи бу мавсум ўтказган ўйинлар ва дақиқалар инобатга олинади. Бош мураббий Эдди Хау ҳам шартномасида белгиланган мукофот пулига эга бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia