"Ньюкасл" футболчилари еврокубок йўлланмаси учун кўтарма пули олишади
25 апр 2023 13:17
Янгиликлар
"Ньюкасл" футболчилари еврокубок йўлланмаси учун кўтарма пули олишади
Клуб эгалари бонусларни кафолатлашди.
"Ньюкасл"га эгалик қилувчи Саудия Арабистони инвестиция фонди футболчи ва мураббийлар билан гаплашди. Агар жамоа еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритса, жамоа аъзолари бонусларга эга бўлишади. Бу ҳақда "The Athletic" хабар берди.
Аввалги эгалар футболчи ва мураббийлар шартномаларига бундай бонусларни киритмаган, шунинг учун улар бонуслар миқдорини ҳар бир киши билан алоҳида келишиб олишади.
Қўшимча тўловлар бўлади, чунки "Ньюкасл" якунланишига олти тур қолганда учинчи ўринда ва жадвалда кескин пастга тушиб кетиши даргумон. "Ньюкасл" охирги марта 2012/2013 йилги мавсумда еврокубокларда ўйнаган. "Ҳаккалар" 2002/2003 йилги мавсумдан буён Чемпионлар Лигасида иштирок этмаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар