UZ

Сўнгги янгиликлар

23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  1 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  5 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  4 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  9 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  25

Нуралиев ва Шукуров БААга учиб кетишди Янгиликлар

Нуралиев ва Шукуров БААга учиб кетишди

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев ҳамда ўсмирлар терма жамоа сардори Отабек Шукуровлар ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросимида иштирок этиш учуш, 25 август куни БААнинг Абу Даби шаҳрига учиб кетишди.
26 август, душанба куни Абу Даби шаҳрида шу йилнинг 17 октябрь - 8 ноябрь кунлари БАА мамлакатида бўлиб ўтадиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Қуръа ташлаш маросимида, жаҳон чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритган барча жамоаларнинг вакиллари иштирок этиши кўзда тутилган. Қуръа ташлаш маросими 26 август куни Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда. Нуралиев шогирдлари 16-23 август кунлари Тошкентда йиғин ўтказишди ва Эрон ўсмирлар терма жамоасига қарши учта ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси ўзининг навбатдаги йиғинини 2-9 сентябрь кунлари Австрияда ўтказади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика