UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53Бугун Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилади. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада  2 10:22«Шўртан» «Пахтакор» тарбияланувчиси билан шартнома тузди  0 09:50Шомуродов «Рома» сафида энг яхши натижани қайд этмоқда  5 09:22Ўртоқлик учрашуви. «Қалдирғочлар» навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  0 08:56Клаудио Раньери навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 08:28Ўзбекистон футзал терма жамоасининг яна бир аъзоси легионерга айланди  0 08:00Моуринью «Галатасарой» мураббийлари ва футболчиларини маймун деб атади. «Галатасарой» бу бўйича ФИФАга арз қилмоқчи  9 07:33Sofascore. Гол ва ассист қайд этган Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳо олди?  2 07:03Элдор Шомуродов кечаги ўйинда қандай статистика қайд этди?  4 06:55Серия А. "Рома" - "Монца" 4:0, Шомуродовда 1+1  1 02:38А Серия. "Рома" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол+пас  53 00:10Туркча "Эл Классико". "Галатасарой" ва "Фенербахче" муроса кўчасини танлади  7 23:43"Сити" ёзда 7 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  9 23:19Ишчиларни камайтираётган МЮ энди ходимлар учун бепул тушликларни ҳам бекор қилмоқчи  9 22:56Назорат учрашуви. "Қизилқум" Россия клубини мағлуб этди  1

"НТВ Плюс" шарҳловчиси Денис Казанский ўзбекистонлик футбол мухлислари билан учрашув ўтказди Янгиликлар

"НТВ Плюс" шарҳловчиси Денис Казанский ўзбекистонлик футбол мухлислари билан учрашув ўтказди

Хабарингиз бор, “Uzreport TV” телеканали орқали Европа Чемпионлар лигасининг ўйинлари “жонли” эфирда намойиш этилмоқда.

3-тур ўйинларини шарҳлаб бориш учун Россиянинг таниқли спорт журналисти Денис Казанский ташриф буюрди. У мамлакатимиздаги футбол мухлислари билан яқиндан танишиш ва фикр алмашиш мақсадида бир гуруҳ ишқибозлар билан учрашув ўтказди.

Футбол мухлисларига яхши маълумки, Денис Казанский Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби мухлиси ҳисобланади. Шу сабабли “Узрепорт ТВ”нинг анжуманлар залида “Манчестер Юнайтед” мухлислари билан ўтган учрашув Казанский учун ҳам жуда қизиқарли тарзда ўтди.

Мухлислар таниқли спорт шарҳловчисига Европа Чемпионлар лигаси, Англия футболи, жумладан, “Манчестер Юнайтед” клуби ҳақида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, унинг фикрлари билан қизиқишди.

Шунингдек, суҳбат давомида шарҳловчилик касби мавзусига ҳам тўхталиб ўтилди.Казанский шарҳловчилик касбининг ўзига хос томонлари ҳақида фикр юритар экан, ўзининг фаолиятида рўй берган қизиқарли воқеалардан мисоллар келтириб ўтди.

Ўзларининг севимли шарҳловчилари билан бўлиб ўтган мазкур учрашув ўзбекистонлик футбол мухлисларида катта таассурот қолдириб, улар учун унутилмас воқеага айланиши табиий.

Учрашув сўнггида мухлислар Денис Казанскийга миллий қадриятларимиз акс этган эсдалик совғалар тақдим қилишди ва биргаликда фанатлар қўшиғини куйлашди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика