UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58Каррагернинг фикрича, АПЛ янги мавсумида "Ливерпуль" чемпион бўлади. Невилл талқинида эса "Арсенал"...  1 17:36Про лига. "Арал" – "Олимпик-MobiUz". Таркиблар маълум  0 17:22"Футбол олами". "Нефтчи" Наманганда ғолиб, Абрамов Қосимовдан устун келди, "Андижон"да яна мағлубият  0 17:20Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финали: "Ал Насср" "Ал Иттиҳод" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  9 16:29"Барселона" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1 15:41"Интер" Онанани ортга қайтармоқчи  1 15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  3 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  10 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  1 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  1 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0

Нозим Муллаохунов: "Мақсадимиз ёшлардан иборат курашчан жамоа шакллантириш" Янгиликлар

Нозим Муллаохунов: "Мақсадимиз ёшлардан иборат курашчан жамоа шакллантириш"

Бу йил биринчи лигада иштирок этиши аниқ бўлган Андижоннинг "ЎзДонгЖу" жамоаси бошқа клублар каби чемпионатга кўтаринки руҳда тайёргарлик кўрмоқда.
Яқинда жамоага бош мураббий этиб тайинланган маҳаллий мураббий Нозим Муллаохунов билан Андижонда учрашиб у кишидан интервью олдик.

- Жамоани қабул қилиб олганимга ҳеч қанча бўлмади. Шунга қарамай, тайёргарликни кучайтирдик. Кун-ора синов-назорат баҳсларини ташкил этиб, таркибни шакллантириб бормоқдамиз  дея гап бошлади Муллаохунов.  Ўзингизга яхши маълумки, бунгача "Андижон" ёшлар жамоасини бошқариб келаётгандим. Айтиш мумкинки, олий лига билан биринчи лигани ўртасида савия катта. Интизом бор жойда, натижа бўлади. Шу боис янги клубда аввало тартиб-интизомни биринчи ўринга қўйганмиз. Қўл остимиздаги йигитларнинг барчаси асосан маҳаллий ёшлардир. Шунингдек Футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернати тарбияланувчиларига ҳам имконият беряпмиз.  Ҳозир уларнинг нималарга қодир эканлигини амалда  кўздан кечириб чиқмоқдамиз.

- Чемпионат стартига қадар футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига эътибор қаратган холда, бу борада жиддий ишлашимиз керак бўлади. Шунингдек синов-назорат ўйинлари орқали жамоавий ўйинни шакллантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Назаримда йигитлар ўйиндан-ўйинга бир-бирларини тушуниб бормоқда.

- Режага кўра 7 март куни Тошкентда футболчиларни Футбол-МЕД кўригидан ўтказамиз. Кейин эса 8-10-12 март кунлари ўртоқлик ўйинларида иштирок этишни ўйлаб турибмиз. Пойтахтда жами 3та ўйин ўтказиб, сўнгра Андижонга қайтамиз. Шундан сўнг тайёргарликни ўз қароргоҳимизда олиб борамиз.

- Бизга яратиб берилаётган шароитларга келадиган бўлсак, бу борада нолимаймиз. Клубимиз раҳбарияти имкон қадар шароитларни муҳайё этиб келмоқда. Фурсатдан фойдаланиб раҳбариятга бунинг учун миннатдорчилик билдириб қоламан.

- Жорий мавсум жамоамиз янгитдан шаклланаётган бўлишига қарамай, ўз олдимизга биринчи босқичда кучли саккизликка киришни мақсад қилиб қўйганмиз. Умид қиламанки бунга эриша оламиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика