Нойер қайтгач, Зоммер "Бавария"ни тарк этиши мумкин
11 май 2023 11:11
Янгиликлар
"Бавария" дарвозабони Ян Зоммер ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин, дея хабар берди "Bild" журналисти Кристиан Фальк.
Манба берган хабарга кўра, футболчи ва клуб ўртасида келишув бор, агар Мануэль Нойер жароҳатидан тузалиб, асосий дарвозабонлик ўрнини тиклаб олса, клуб Зоммернинг трансферига халақит бермайди.
Швейцариялик дарвозабон Евро-2024 олдидан мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмоқчи. Вазиятни "Манчестер Юнайтед" кузатиб бормоқда, бу эса дарвозабонга бўлган қизиқишни тиклаши мумкин.
Зоммер жорий мавсум 22 та ўйинда 27 та гол ўтказиб юборди ва 7 та ўйинни "қуруқ" ўтказди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар