Нойер: “Ўзил доим футбол ўйнидан завқ олишни истайди”

Aslanov Jasurbek
27 дек 2019, 22:28
Мюнхеннинг “Бавария” клуби ва Германия терма жамоаси посбони Мануэль Нойер ҳамюрти Месўт Ўзил ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзил 2018 йилги жаҳон чемпионатидан кейин терма жамоадаги фаолиятини якунлаган.

“Биз биргаликда терма жамоада ажойиб ғалабали дамларни бошдан ўтказдик. У доимо футболдан завқ олишга интиларди. Майдон ташқарисидаги хаёт эса доим ҳам бир текисда давом этавермайди. Аммо танқид фаолиятимизнинг бир бўлаги ҳисобланади. Биз ўзимиз ўзимиз учун энг ашаддий танқидчи ҳисобланамиз”, дея Нойернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kicker нашри.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Kicker

Сўнгги янгиликлар

Барча ›