Нойер мундиал рекордини такрорлади

Eldor Akmurzayev
28 ноя 2022, 08:55
ЖЧ-2022 гуруҳ босқич 2-турида Германия термаси Испания билан дуранг ўйнади – 1:1.

Учрашувда тўлиқ ҳаракат қилган Мануэль Нойер мусобақадаги 18-ўйинида қатнашди. 36 ёшли кипер бу борада мундиалда энг кўп баҳсда иштирок этган дарвозабонларга етиб олди. Рекорд Зепп Майер (Германия) ҳамда Клаудио Таффарел (Бразилия)га тегишли эди.

Эслатиб ўтамиз, “немис машинаси” гуруҳдаги 3-тур баҳсини 1 декабрь куни Коста-Рикага қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24.ru