Нохуш хабар. "Фиорентина"да 6 киши коронавирус билан касалланди, улардан 3 нафари футболчи

Sherzod Nurmatov
7 май 2020, 23:26
"Фиорентина" клуби коронавирус инфекциясининг олтита янги ҳолати ҳақида хабар берди.

Уч футболчида тест ижобий натижа берган, яна уч нафар клуб ходимида ҳам COVID-19 аниқланган. Лекин уларнинг исмлари ошкор этилмаяпти.

Вирусга чалинганлар изоляцияга олинади, жамоанинг қолган ўйинчилари барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда эртага индивидуал машғулотларга киришадилар.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида "Фиорентина"нинг уч футболчиси(расмда) - Херман Пеццелья, Душан Влахович ва Патрик Кутроне коронавирусдан тузалишганди.


Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: it.violachannel.tv

Сўнгги янгиликлар

Барча ›