UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  18 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  227 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  3 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  15 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  53 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  2 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3

Носир Отақўзиев: "Бу йилги "Ҳоким кубоги" мусобақасида 4 та давлатдан футбол клублари қатнашиши кутилмоқда" Янгиликлар

Носир Отақўзиев: "Бу йилги "Ҳоким кубоги" мусобақасида 4 та давлатдан футбол клублари қатнашиши кутилмоқда"

Барчангизга маълум, ҳар йили қишки танаффуслар вақтида Фарғонада "Ҳоким кубоги" халқаро футбол мусобақаси ўтказиб келинади.

Бир неча йиллардан буён ташкиллаб келинаётгани боис ушбу мусобақа водийда яхши анъанага айланиб улгурган. Сайтимиз мухбири яқин кунлар ичида бошланиши кутилаётган мазкур мусобақа тафсилотлари юзасидан Фарғона вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев билан суҳбатлашди.

- Носир ака, "Фарғона вилояти ҳокими кубоги" мусобақаси қайси саналарда ўтказилиши режалаштирилмоқда?

- Вилоятимиз ҳокими Хайрулла Ҳайитбаевич Бозоровнинг топшириқлари ва алоҳида эътиборлари билан бу йилги "Фарғона вилояти ҳокими кубоги" мусобақасини янада кўтаринки руҳда ташкил этишни мақсад қилганмиз. Турнир 24 январдан бошланади ва 5 февраль кунигача давом этади. Айни шу саналар давомида Фарғонада катта футбол муҳити ҳукмрон бўлади.

- Кузатиб келамиз, "Ҳоким кубоги" мусобақасида бутун Республикамиз бўйлаб футбол клублари мунтазам қатнашиб келишади. Шунингдек, ушбу мусобақада хориж клубларининг иштироки яхши анъанага айланган. Бу йилги мусобақада ҳам атрофдан ва хориждан келиб қатнашадиган клублар борми?

- Тўғри айтдингиз, "Ҳоким кубоги" мусобақасида водий жамоаларидан ташқари Республикамизнинг турли худудларидан футбол клублари қатнашиб келишади. Жумладан, 2021-йилги мавсумда Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби муваффақиятли қатнашиб мусобақанинг бош совринига эга чиққанди. Ўтган йилги мавсумда Қўқон шаҳрининг "Қўқон-1912" клуби ғолиб бўлган. Бу йилги мусобақада ҳам турли худудлардан таклифлар келиб тушаяпти. Масалан, Нукусдан ҳам келиб қатнашмоқчи бўлишаяпти.

Энди хориж клубларига келсак, ҳозирда қўшни Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон давлатларидан футбол клубларининг келиб қатнашишлари деярли аниқ бўлиб улгурди. Шунингдек, ушбу йилги мусобақада Россия клубларидан ҳам қатнашиш таклифлари бор.

Албатта, водийнинг барча футбол клублари "Фарғона вилояти ҳокими кубоги" мусобақасида қатнашишлари кўзда тутилмоқда. Жумладан, мусобақа тарихида энг кўп ғолибликни қўлга киритган "Нефтчи" клубимизнинг ҳам ушбу мусобақада тўлиқ таркиб билан иштирок этиши кутилмоқда. 

- Фарғона вилояти ҳокими кубоги" мусобақаси ўйинлари қайси стадионларда бўлиб ўтиши режалаштирилган?

- Мусобақа доирасидаги ўйинлар Фарғона шаҳар футбол маҳорати мактаби майдонида ва Қувасой шаҳридаги "Цементчи" ўйингоҳида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Финал учрашуви эса катта футбол ҳавосидан барчанинг бирдек баҳраманд бўлишларини таъминлаш мақсадида вилоятимизнинг танлаб олинадиган туман ёки шаҳри марказида жойлашган стадионда ўтказамиз. Албатта, бу борада бизда режаланган майдонлар бор.

Бекзод Толибов суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика