UZ

"Норвич" "Арсенал" футболчисини ижарага олди Янгиликлар

"Норвич" "Арсенал" футболчисини ижарага олди

Лондон клуби футболчиси Маркиньос Оливейра ижара асосида "Норвич Сити" аъзосига айланди.

"Арсенал" ва Бразилия ёшлар терма жамоаси футболчиси Маркиньос Оливейра мавсум охирига қадар "Норвич Сити"да ўйнайди.

Маркиньос ўтган ёзда "Сан Паулу"дан "тўпчилар" сафига ўтган эди. 2022/23 йилги мавсумда Маркиньос "Арсенал" таркибида барча турнирларда 6 та ўйинда майдонга тушиб, Европа Лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги "Цюрих"га қарши кечган баҳсда (2:1) 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Аввалроқ Маркиньос "Норвич"га ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика