UZ

Сўнгги янгиликлар

11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  1 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  0 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  2 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  1 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  3 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2 08:13Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчи ким деган саволга жавоб берди  16 07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  7 07:20Суперлигада иккинчи давра бошланишига 10 кун қолганида навбатдаги истеъфо рўй берди  8 00:45МЮ яна Шешко вариантига қайтди. Бунинг учун клуб ўйинчи сотиши керак  2 00:19"Сўғдиёна" ўртоқлик ўйинида "Абдиш Ата" клуби билан дуранг ўйнади  4 23:59Винисиус янги шартнома бўйича "Реал"да Мбаппедан кўпроқ маош олишни истамоқда  8 23:35"Реал" Конатенинг трансфери бўйича "Ливерпуль" билан алоқага чиқди  13

Нўъмон Ҳасановнинг "Қўқон-1912"даги бир йиллик фаолиятига доир маълумотлар Янгиликлар

Нўъмон Ҳасановнинг "Қўқон-1912"даги бир йиллик фаолиятига доир маълумотлар

Бундан бир неча кун олдин "Қўқон-1912" устози Нўъмон Ҳасановнинг “Қўқон-1912” бош мураббийи сифатида иш бошлаганига бир йил бўлди.

Шу ўтган бир йил давомида жамоамизда қандай ўзгаришлар юз берганини айтишга ҳожат бўлмасак керак. Буни турнир жадвалидаги ҳолатнинг ўзи айтиб турибди. Ўтган йили қийин аҳволда жамоани қабул қилиб олган Нўъмон Ҳасанов ўтган давр мобайнида “Қўқон-1912” мамлакатимизнинг етакчи клубларидан бирига айлантирди. Албатта бу натижаларнинг замирида тинимсиз меҳнат ва изланишлар ётибди.

Қуйида бош мураббиймизнинг бир йиллик фаолиятидаги статистик маълумотлар билан таништириб ўтамиз. 2016 йилнинг 11 июнь санасида “Қўқон-1912”ни қабул қилиб олган Нўъмон Ҳасанов шу кунга қадар жамоамизни чемпионат доирасида 31 та ўйинда, Ўзбекистон кубоги баҳсларида эса 5 та ўйинда майдонга олиб тушди.
Чемпионат доирасидаги статистика: 12 ғалаба 11 та дуранг, 8 та мағлубият. Тўплар нисбати – 44:43.

Кубок доирасидаги статистика: 2 та ғалаба, 1 та дуранг, 2 та мағлубият.

Мағлубиятсиз сериялар:
2016 йил охирги 5 та учрашувда жамоамиз мағлубиятга учрамади.

2017 йилда эса мағлубиятсиз сериялар 11 тани ташкил этади. Бир йил давомида жамоамиз атиги учта учрашувда рақиблар дарвозасига йўл топа олмаган холос. Қолган 28 та ўйинда рақиблар дарвозаси ишғол этилган. Жамоамиз иштирокидаги 11 та дуранг билан якунланган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Қуйида жамоанинг бир йиллик статистик маълумотларни ҳукмингизга ҳавола этамиз:
Олий лига
2016 йил
Биринчи давра

“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” – 1:2
“Машъал” – “Қўқон-1912” – 2:0
“Қўқон-1912” – “Шўртан” – 4:2
“Олмалиқ” – “Қўқон-1912” – 3:2
Иккинчи давра
“Обод” – “Қўқон-1912” – 2:1
“Қўқон-1912” – “Пахтакор” – 1:1
“Андижон” – “Қўқон-1912” – 0:2
“Бухоро” – “Қўқон-1912” – 3:1
“Қўқон-1912” – “Насаф” – 1:2
“Қизилқум” – “Қўқон-1912” – 1:1
“Қўқон-1912” – “Металлург” – 2:1
“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” – 3:0
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” – 1:1
“Локомотив” – “Қўқон-1912” – 4:0
“Қўқон-1912” – “Нефтчи” – 2:1
“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” – 1:1
“Қўқон-1912” – “Машъал” – 1:1
“Шўртан” – “Қўқон-1912” – 0:2
“Қўқон-1912” – Олмалиқ” – 2:1

Олий лига
2017 йил

“Қўқон-1912” – “Насаф” – 1:2
“Обод” – “Қўқон-1912” – 1:1
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 1:0
“Нефтчи” – “Қўқон-1912” – 1:2
“Қўқон-1912” – “Динамо” – 2:1
“Машъал” – “Қўқон-1912” – 1:1
“Қўқон-1912” – “Металлург” – 3:0
“Шўртан” – “Қўқон-1912” – 2:3
“Қўқон-1912” – “Пахтакор” – 1:1
“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 1:1
“Қўқон-1912” – “Локомотив” – 1:1
“Қўқон-1912” – “Бухоро” – 2:1

Ўзбекистон кубоги
2016 йил
Чорак финал

“Қўқон-1912” – “Бухоро” – 1:1
“Бухоро” – “Қўқон-1912” – 2:0

2017 йил
1/16 финал

“Сурхон” – “Қўқон-1912” – 0:2
1/8 финал
“Қўқон-1912” – “Металлург” – 2:0
“Металлург” – “Қўқон-1912” – 3:2

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика