Нўъмон Ҳасанов: "Захирадан тушганлар ўйинни ўзгартириб юборишди"

Narzulla Saydullayev
7 апр 2016, 07:45
"Тракторсози" ва "Пахтакор" учрашувидан кейин мураббийлар ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтишди.

Амир ГАЛЕНОИ ("Тракторсози" бош мураббийи): - Бугун мухлисларнинг қўллаши сабабли қулай шароитга эга бўлдик. Иккинчи бўлимда Суруш Рафеийни майдонга туширгач, яхшироқ ўйнай бошладик.

Ҳимояда жуда фаол ўйнадик ва рақибга бирорта яққол имконият яратишга имкон бермадик. Ҳозир 9 очкога эгамиз ва 90 фоизга кейинги босқичга чиқдик деб ҳисоблайман. Футболчилар жуда ажойиб ўйин кўрсатишди.
 
Нўъмон ҲАСАНОВ ("Пахтакор" бош мураббийи): - Ўйин яхши кечди ва мезбонлар бизга қараганда омадлироқ бўлишди. Кейинги баҳсларда яхшироқ ўйин намойиш этишга интиламиз.

"Тракторсози" энди нимчорак финалга чиқиш учун жуда яхши имкониятга эга. Мезбонларда захирадан туширилган ўйинчилар баҳсда ўзгариш ясашди. Улар ажойиб ишқибозларга эга кучли жамоа.

Улар иккинчи бўлимда умуман бошқача ҳаракат қилишди. Бунга мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши сабаб бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›