UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58"Реал" тажрибали футболчисини сотиши мумкин  2 13:32"ФарДУ" илк иштирокидаёқ Биринчи лигада 3-ўринни банд этди  2 13:16Бош ҳакамни аёвсиз танқид қилган "Локомотив" клуби матбуот хизмати жаримага тортиладиган бўлди  2 12:48Франция терма жамоаси афсонаси Мбаппенинг "Реал"даги ўйинини танқид қилди  3 12:22Суперлига стадионлари 2030 йилда қандай кўринишда бўлади?  28 12:02"Локомотив"нинг голи қоида бузилган ҳолда урилган — ЎзФҲМ  3 11:37Ҳарри Кейн: "Биз бутун ўйин давомида устунлик қилдик"  1 11:13Муҳаммадали Ўринбоев: "Эронни CAFA турнирида ютганмиз, Осиё кубогида чемпионликдан бошқаси қониқтирмайди"  2 10:49Лоренцо Инсинье "Наполи"га қайтишга тайёр  1 10:21"Манчестер Сити" Эрлинг Холандга рақобатчи сотиб олади  3 09:50Ироққа қарши ўйин учун Ўзбекистон U-20 терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати маълум   3 09:31Ана бўлмасам! Вальверде Анчелоттининг жароҳат ҳақидаги сўзларидан ҳайратда  7 08:49"Челси" 50 йил олдинги натижасини такрорлади   1 08:21Руд ван Нистелрой: "Бу ҳолатни ўзгартириш вақти келганди"  4 07:44ПСЖ фуболчиси АПЛ ва Бундеслига клублари қизиқишлари доирасида  0

Нўъмон Ҳасанов: «Вақтида кетишни ҳам билиш керак» Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: «Вақтида кетишни ҳам билиш керак»

Теглар :  Нўъмон Ҳасанов
Ўтган йили «Пахтакор» мураббийлар штабида мамлакат чемпионлигини қўлга киритган Нўъмон Ҳасанов жорий мавсум мустақил тарзда жамоани бошқариб келаётганди.

Аммо янги мавсум чемпион жамоа учун омадсиз бошланди. «Шерлар» ўз майдонларида «Нефтчи»га ютқазишганидан сўнг эса, Нўъмон Ҳасанов ўз аризасига биноан «Пахтакор»ни тарк этди. Истеъдодли мураббий кўп вақт ишсиз қолмади. Уни «Қўқон-1912» бош мураббийлигига таклиф этишди. Биз ўтган ҳафта давралар оралиғидаги танаффусдан фойдаланиб, мураббийдан янги клубдаги ишлари хусусида интервью олдик.

- Нўъмон ака, «Пахтакор»дан кетишингизга фақатгина жамоанинг омадсиз иштироки сабаб бўлдими ёки бошқа омиллар таъсири ҳам бор?

- «Локомотив»га қарши кечган муҳим ўйинда жамоа олдида бўла олмадим. Оилавий шароит сабаб, ўша пайт бир оёғим Қўқонда, иккинчиси Тошкентда эди. Кўпчиликнинг хабари бордир, онам қаттиқ бетоб бўлиб, ётиб қолгандилар. Ўша кунларда менда юзага келган тушкун ҳолат футболчиларга ҳам ўз таъсирини ўтказди, чоғи. Афсуски, ўз майдонимизда «Нефтчи»га имкониятни бой бериб қўйдик. Шу мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқиш ҳақида ариза ёздим. Зеро, ўз вақтида кетишни ҳам билиш керак. Қўқонга қатнаб юрган кезларим шаҳар клуби раҳбарларидан таклиф тушганди. Улар билан бу борада суҳбатлашгандик ҳам. «Пахтакор»дан кетганимдан сўнг эса, «Қўқон-1912»ни қабул қилиб олдим.

- Очиғи, «Пахтакор»даги шароитлар, таркиб, мураббийлар штаби Қўқонда йўқ. Шу боис, «Қўқон-1912» раҳбарияти олдига ўз шартларингизни ҳам қўйдингизми?


- Ҳа, тафовут бор. Боз устига,  «Қўқон-1912» қийин ҳолатда. Жамоани олий лигада олиб қолиш керак. Вазифани бажариш осон эмаслиги ҳозирданоқ кундек равшан. Аммо қўлни туширмаймиз, мақсадга эришиш учун астойдил ҳаракат қиламиз. Қўқон кўчаларида кўплаб мухлислар жамоани бошқаришимни сўрашганди. Шу мухлислар учун ҳам жамоа олий лигада қолиши шарт.

- Ҳозир каттагина танаффус юзага келган. Давралар оралиғи мураббийлар учун тегишли хулосалар чиқариш учун қулай фурсат. Жамоа ўйинини кучайтириш учун нималар қилиш керак?


- Биринчи галда, таркибни ёшартиришга эътибор қаратдим. Чунки жамоада катта ёшли  футболчилар кўп. Ўзи иш бошлашимдан олдин ҳам, «Қўқон-1912» ўйинларини ўрганиб чиққандим. Футболчилар биринчи бўлимни юқори савияда ўтказишади. Кучли рақиблар билан ҳам тенгма-тенг кураш олиб боришади. Лекин иккинчи бўлимда сезиларли даражада чарчаб қолишади. Чунки жисмоний тайёргарлик маромида эмас. Катта ёшли футболчилар бир бўлимга чидаб беришяпти. Шуларни инобатга олган ҳолда, таркибни ёшартиришни бошладим. Ўринбосарлар таркибида ўйнаган 4 нафар футболчини асосий жамоага жалб қилдим. Бу ўзгаришлар натижаси сезилмоқда. Ўтган 4та учрашувда рақиблар дарвозасини 7 бор ишғол қилдик. Мен келгунимга қадар эса, барча ўйинларда 7та гол урилган экан. Демак, ҳужумкорликни оширдик. Кейин машғулотларга ҳам баъзи ўзгаришларни киритдим. «Шўртан» билан ўйинда ижобий томонга силжиш кўзга ташланди. «Бухоро»га қарши учрашувда ҳам яхши ўйин кўрсатдик. Айниқса, иккинчи бўлимда.

- Қайси чизиқларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпсиз?


- Биринчи галда, ҳимояни. Гол уришни бошладик, лекин орқа чизиқдаги муаммоларга ҳали барҳам беролмадик. Марказий ҳимоя жуда кучсиз эди. Битта фойдали ўзгаришни амалга оширдик. Шу пайтга қадар ўнг қанот ҳимоясида ўйнаган тажрибали Жалил Кимсановни марказга кўчирдим. Биласизми, у бу позицияда ишонч­ли ўйин кўрсата бошлади. Жамоадошларини руҳлантириб, олдинга ундаяпти. Унинг ёнига яна бир тажрибали марказий ҳимоячини олсак, ишимиз анча енгиллашарди. Лекин тажрибали ҳимоячиларнинг Қўқонга келишлари қийин. Бундай футболчилар «Олмалиқ», «Насаф» каби нисбатан бақувватроқ жамоаларни танлашади. Кўз остимга олиб қўйганларим бор. Улар билан ҳар соатда гаплашиб турибман. Телефоним қўнғироқ ва суҳбатлардан ёниб кетай деяпти... (кулади).

- Янги футболчилар таркибга қўшилишдими?


- «Пахтакор» захирасида ўтирган истеъдодли ҳужумчи Суҳроб Бердиевни ўз сафимизга қўшиб олдик. Унинг трансфер ҳуқуқи энди бизга тегишли. Шунингдек, «Пахтакор»дан Жавоҳир Сиддиқов ва Нодир Йўлдошевни ижарага олдик. Олдимизда 28 июль куни Ўзбекистон кубоги доирасида «Бухоро»га қарши кечадиган жавоб ўйини бор. Илк учрашувда дуранг (1:1) натижа қайд этилганди. Охиригача курашамиз.

- Давралар оралиғидаги тайёргарлик режаси ишлаб чиқилдими?


- Ҳа, албатта. 11 июль куни Чирчиқда йиғиламиз. Бу ерда 2 ҳафтадан зиёдроқ вақт машғулот ўтказамиз. Шароитлар яхши, янги меҳмонхона қурилган. «Металлург» ҳам шу ерда тайёргарлик кўряпти. Энг муҳими, об-ҳаво нисбатан салқин. Шаҳар билан таққослаганда, 7-8 даражага фарқ қилади.

- Мураббийлар штабида ўзгариш борми?


- Ҳозирча йўқ. Аввало,таркибни кучайтиришга эътибор қаратаман. Аслида дарвозабонлар мураббийи ва жисмоний тайёргарликка жавоб берадиган мутахассис керак. Айни пайт Муҳиддин Абдувалиев ва Сергей Ковшов билан бирга ишлаяпмиз.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика