Нўъмон Ҳасанов: "Сурхон"га олий лигага чиқишида омад тилайман"

Narzulla Saydullayev
25 мар 2017
"Сурхон" - "Қўқон-1912" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.
"Сурхон" бизга яхши қаршилик кўрсатди. Тенг курашлар остида ўтган баҳсда биз ғолиб чиқдик. Бу йил "Сурхон"нинг нияти жиддий, уларга олий лигага чиқишларида омад тилайман.

Жамоамизнинг сербиялик легионерларида кичик жароҳатлари бор эди. Уларни майдонга туширсам ҳам бўларди, аммо жароҳатлари оғирлашиб кетмаслигини истадик", - дейди Нўъмон Ҳасанов.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia