UZ

Сўнгги янгиликлар

13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  0 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  0 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  3 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  18 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  17 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4

Нўъмон Ҳасанов олий лига тарихидаги энг кучли ҳужумчиларни санаб берди Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов олий лига тарихидаги энг кучли ҳужумчиларни санаб берди

Теглар :  Нўъмон Ҳасанов
Кеча бўлиб ўтган "Локомотив" - "Қўқон-1912" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

Нўъмон Ҳасанов ҳозирги футболчилар ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди: 

"Биз пайтимизда футболни ўйлаб ўйнардик. Ҳозир эса кўп ўйинчилар роботга ўхшаб қолган. Тўп кетидан доим беҳудага югуриш шарт эмас. Футболни керак бўлса бир жойда туриб ақл билан ўйнаса ҳам бўлади. Мен ҳозирги жамоани йиққанимда бошида кўп қийналганман".

"Лекин ўзбек футболининг асосий муаммоси ҳужумчиларда деб ўйламайман. Кўпроқ дарвозабонлар муаммоси бор деган фикрдаман. Бизда яхши дарвозабонлар фақат уч-тўртта клубда бор, холос. Масалан, Игнатий Нестеровни олайлик. У ҳақиқатдан кучли дарвозабон ва унга ўхшашини топиш қийин".

Шунингдек, "Қўқон-1912" бош мураббийи энг кучли ҳужумчиларга тўхталиб ўтди: 

"Олий лига тарихидаги энг кучли ҳужумчиларми? Биз пайтимизда кучли ҳужумчилар жуда кўп эди. Кетма-кет санайдиган бўлсам, Игорь Шквирин, Жаъфар Ирисметов, Олег Шацких, Фарид Хабибулин... бу рўйхатни исталганча давом эттириш мумкин. Улар нима учун зўр бўлган? Чунки улар вақтида "очилишни" ва вазиятлардан унумли фойдаланишни биларди". 

"Биз ўйнаган пайтда бир-биримизга кўп гапириб ўтирмасдик, қўл ҳаракати ёрдамида дарров бир-биримизни тушуниб олардик. Афсуски, ҳозирги ҳужумчилар бунақа нарсаларни билишмайди. Ўз вақтида бизга мураббийлар нимадир ўргатса тез қабул қилиб олардик, лекин ҳозиргилар бир соат тушунтирсангиз ҳам хўп-хўп дегани билан кўп нарсани тушунмайди. Агар бугунги олий лига ҳақида гапирадиган бўлсам, энг кучли ҳужумчи Марат Бикмаев бўлса керак". 

Х.Холиқов.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика