UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  3 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  2 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  70 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  12 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  11 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   2 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  6 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  7

Нўъмон Ҳасанов: "Навбаҳор"дан таклиф тушгани рост лекин... Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Навбаҳор"дан таклиф тушгани рост лекин...

Футболчилик даврида ақлли ўйин намойиш этган Нўъмон Ҳасанов бутсаларини михга илгач, ўзи учун қадрдон бўлган "Пахтакор"да мураббий сифатида иш бошлади.
Охирги йилларни асосан ушбу клубда ўтказиб келаётган Ҳасанов бугунги кунда "Пахтакор" ёшлар жамоасига устозлик қилиб келмоқда. Яқинда у кишининг ўзи билан ўзаро суҳбатлашганимизда, олий лигадан жиддий чорловлар бўлмаганини, лекин келажакда элита жамоаларининг бирида бош мураббий сифатида ишлаш режасидан ўрин олганини айтганди.

Олинган маълумотларга кўра, Ҳасанов ушбу ниятига етган кўринади. Боиси Наманганнинг "Навбаҳор" клуби раҳбарияти Нўъмон Ҳасановни мураббийлар штабига жалб этган.

Ушбу холат юзасидан Ҳасановнинг ўзи билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритдик.
"Тўғри, Навбаҳор клубидан таклиф бўлди, буни инкор эта олмайман  дея дастлабки фикрларини билдириб ўтди Ҳасанов. Лекин биласизми, ҳозир ҳеч нарса аниқ эмас. Жамоадаги аҳвол жуда оғир. Бундан вазиятда иш бошлашнинг ўзи кишини ўйлантириб қўяди. Ҳозирча Тошкентдаман. Кўрамиз, бу масала балки шу кунларда аниқ бўлиб қолар", -  дея сўзига якун ясади 42 ёшли мураббий.

Шамол бўлмаса дараҳтнинг учи қимирламайди деганларидек, Гайнинг соғлиги билан боғлиқ муаммо юзага келган бир пайтда, Ҳасановнинг Навбаҳор мураббийлар штабидан ўрин олиши аввалдан режалаштирилгандек гўё. Воқеалар ривожини вақт кўрсатади. Кузатамиз.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика