UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  7 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  18 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  9 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  1 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  5 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  5 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  15 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  10 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  7

Нўъмон Ҳасанов: "Насаф" билан дуранг биз учун қониқарли натижа эмас" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Насаф" билан дуранг биз учун қониқарли натижа эмас"

“Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ва жамоамиз дарвозабони Ўткир Юсуповлар қатнашишди.

 - Бугунги баҳс жанговор руҳда ўтди. Шогирдларим бугунги беллашувда борларини бериб ҳаракат қилишди. Ўйинда дуранг қайд этилган бўлса-да, шогирдларим ҳаракатларидан тўлиқ қониқдим.

Рақиб бугун асосан қарши ҳужумга таяниб ҳаракат қилди. “Насаф” билан ўйиндаги дуранг биз учун қониқарли эмас. Биз ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни истаймиз.

Бугун барча футболчилар  ўзларини кўрсатишди. Майдондаги биронта футболчини алмаштиришга кўзим қиймади. Дарко Гожковични олдинда ўйнатганимни сабаби, биз гол уришни истадик. Биз ҳам ҳимояга кўпроқ эътибор бериб ўйнашимиз мумкин эди. Лекин мухлисларимизни хурсанд қилиш мақсадида ҳужумкор ўйнашни афзал билдик.
Машғулотларда ўзини кўрсатган ўйинчиларнигина  асосий таркибда майдонга тушираман, - дейди Нўъмон Ҳасанов. 
 
Ўткир Юсупов: Бугунги ўйин қийин кечди. “Насаф” анча кучли жамоа. Улар бежизга “Локо”ни мағлубиятга учратишмаган. Мураббиймизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажарганимиз боис, ижобий натижа қайд эта олдик. Мухлисларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика