UZ

Сўнгги янгиликлар

09:08МЮ Антонига нарх белгилади  0 08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  7 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  2 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  0 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  0 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  34 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  12 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  7 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  3 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  109

Нўъмон Ҳасанов: "Мавсумдаги энг яхши ўйинимни ўтказдим" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Мавсумдаги энг яхши ўйинимни ўтказдим"

"Андижон" - "Қўқон-1912" учрашувидан сўнгги матбуот анжуманида Нўъмон Нурматович иштирок этди.

"Ўйинни кўрдингиз, анча чиройли ўтди. Бирдамликда қилинган ҳаракат натижасида иккита гол уриб олдик. Натижада иккинчи бўлимда рақибга нисбатан эркинроқ ҳаракат қила бошладик. "Пахтакор" билан ўйинда ҳам шундай вазиятларга эга бўлган эдик, аммо ундан унумли фойдала олмаганмиз. Бугун эса биз бошқача ўйин кўрсатдик", - дейди Нўъмон Ҳасанов. 

- Учрашувнинг сўнгги дақиқасида қизишиб кетдингиз...

- Ўша вазиятда футболчиларни ажратгани боргандим. Аммо вазият асабий тус олиб кетди, бу футболда бўладиган нарса. 

- Бугунги ўйинда сизнинг "қўлингиз" кўринди...

- "Андижон"ни "Пахтакор" ва "Локомотив" билан ўйинини яхшилаб ўрганиб чиқдик. Уларнинг сафида бўйдор ўйинчилар кўп эди, шунинг учун ердан пас ўйнаш тактикасини амалга оширдик ва бу ўз самарасини берди. 

- Серблар қандай киришиб кетишди?

- Секин аста киришиб боришяпти.

- "Пахтакор"нинг собиқ мураббийи сифатида Қўқонга киришиб кетишингиз қийин бўлмаяптими?

- У ердан кўп нарсани ўргандим. "Пахтакор"да бироз осонроқ, истаган пайтингизда тайер футболчи топишингиз мумкин. Менимча ҳали бу ерда биздан янада бошқача ва чиройлироқ ўйин кўришади. Бунга ҳаракат қиламиз. Бугун Қўқондаги энг яхши ўйиним бўлди деб бемалол айта оламан.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика