UZ

Сўнгги янгиликлар

10:24Мусиала операция қилинди  0 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  6 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  4 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  3 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  1 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  5

Нўъмон Ҳасанов «Андижон» ҳақида нима деди? Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов «Андижон» ҳақида нима деди?

Хоҳлайсизми-йўқми барибир ўзбек футболида «Андижон»нинг ўз ўрни бор.

Шу сабабли аксарият мутахассислар ушбу жамоага бефарқ эмаслар. Гарчи жамоа биринчи лигада қатнашаётган бўлса-да, иккинчи даврада янгича қиёфага кираётган «бургутлар» тўғрисида кўпчилик фикр билдирмоқда.

Айни пайтда «Қўқон-1912» жамоаси олий лигада анча ишончли иштирок этган ҳолда совринли ўринлар учун курашмоқда. Бунда албатта жамоа устози Нўъмон Ҳасановнинг ҳиссаси катта. 

Мазкур мутахассис имкон қадар бошқа клубларни ҳам кузатиб боради. Жумладан, Нўъмон Нурматович «Андижон» жамоасига ҳам бефарқ эмас. Буни унинг қуйида билдирган фикрлари орқали билиб олишингиз мумкин.

- Ростини айтсам, «Андижон» жамоасининг ўйинини ҳозирча кўрганим йўқ. Агар улар билан ўртоқлик учрашувларини ўтказганимизда ҳам қандайдир фикрга эга бўлардим. Лекин у ерда яхши ўйинчилар йиғилган. 

Назаримда, 1-ўриндаги жамоа билан ўртадаги очколар фарқи катта. Аслида эса «Андижон» биринчи лигага тушиб кетмаслиги керак эди. 

Ўзи бу вилоятда албатта футбол бўлиши керак. Шуни яхши биламанки, Андижон халқи учун биринчи ўринда футбол туради. Андижонга кўп борганман, ашаддий мухлисларига жуда бой. Шунинг учун бу жамоага фақат омад тилайман.

1-ўрин биланми ёки 2-ўрин биланми, фарқи йўқ, асосийси, олий лигага қайтса бўлгани! Мен кўпчиликдан эшитяпманки, ҳақиқатан «Андижон»да яхши жамоа йиғилибди. 

Биласизми, тезроқ бу клуб олий лигага қайтиши керак. Айни пайтда элитада қатнашаётган баъзи-бир клублардан кўра айнан «Андижон»нинг иштирок этгани яхши эди. Барибир Андижонда мухлислар бошқача. У ерда футбол бўлиши шарт, - дея сўзини якунлади, - Нўъмон Ҳасанов.


Шуҳратбек Жўраев 


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика