UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  0 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  7 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  4 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  4 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  5 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  18 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  4 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20

Низомиддин Зиёвутдинов: "Навбаҳор" билан ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз" Янгиликлар

Низомиддин Зиёвутдинов: "Навбаҳор" билан ўйинда ҳам ғалаба учун майдонга тушамиз"

Ёрқин Назаров мураббийлигидаги "Андижон" жамоаси Суперлиганинг 11-турида АГМКга қарши майдонга чиқди ва 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ушбу учрашувдан сўнг жамоанинг дарвозабони Низомиддин Зиёвутдинов фикрларини билдириб ўтди.

"АГМК жамоасини ғалаба билан табриклайман. Собиқ жамоамга қарши ўйнаш қизиқарли бўлди, деб ўйлайман. Кучли рақибларга қарши яхши ўйин кўрсатмоқдамиз. Фақат биринчи бўлимда ўтказиб юбораётган голларимиз қимматга тушмоқда. Айрим вазиятларда эса тажриба етишмаслиги панд беряпти. 

Ҳар бир ўйинда максимал даражада ҳаракат қиляпмиз. "Навбаҳор" билан ҳам ғалаба учун ўйнаймиз. Жамоамизда тажрибали футболчилар керак. Ўйлайманки, иккинчи даврада тажрибали ижрочилар сафимизга қўшилади. Умид қиламанки, ғалабалар қозониб турнир жадвалидаги ҳолатимизни яхшилаб оламиз. 

Суперлига жамоаларидан таклифлар бор. Лекин қайси клублиги сир бўла қолсин. Лекин "Андижон" билан шартномам йил охиригача мўлжалланган. Биринчи даврадан сўнг ҳаммаси ҳал бўлади. Жамоадан кетиш ҳақида менга ҳеч ким бирор нарса, дегани йўқ. Бу ҳақида клуб раҳбарияти билан гаплашиб олишим керак",- дейди Низомиддин Зиёвутдинов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика