UZ

Сўнгги янгиликлар

11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  2 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  1 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  4 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  4 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  36 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  3 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  10 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  2

Нима учун ФИФА рейтингида кўтарилдик? Янгиликлар

Нима учун ФИФА рейтингида кўтарилдик?

ФИФА рейтингизда юқорига кўтарилганимиз туфайли кўплаб ўқувчиларимиз бунинг сабаби тўғрисида маълумот беришимизни сўрашган.
Шуни инобатга олиб, ФИФА рейтингни юритишда қандай ҳисоблаш тизимидан фойдаланиши ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Рейтинг очколарини ҳисоблашда ушбу йил ва ундан аввалги 4 йилда қайд этилган натижаларга эътибор қаратади. Бунда қуйидаги жиҳатлар аҳамиятга эга:
- Учрашув натижаси
- Учрашувнинг муҳимлиги (ўртоқлик ёки расмий ўйини)
- Рақибнинг кучи (рейтингдаги поғонаси ва қайси конфедерация вакили эканлиги)

Ҳар бир учрашув учун алоҳида очко қуйидаги формула остида ҳисоблаб чиқилади:
Очко = учрашув натижаси х учрашувнинг муҳимлиги х рақибнинг рейтингдаги поғонаси х қайси конфедерация вакили.
Алоҳида ҳар бир банд борасида баллар қуйидагича инобатга олинади:
Натижа учун балл
Ғалаба учун 3, дуранг учун 1 ва мағлубият учун 0 очко. Ғолиб пенальтилар сериясида аниқланса, ғолибга 2, мағлубга 1 очко.
Учрашувнинг муҳимлиги
- Ўртоқлик ўйинлари: М=1
- ЖЧ ва қитъа чемпионатлари саралаш учрашувлари: М=2,5
- Қитъа чемпионатлари финал босқичи ва ФИФА конфедерациялар кубоги: М=3
- ЖЧ финал босқичи: М=4

Рақибнинг кучи
Рейтингнинг энг юқори қисмида жойлашган жамоани ютиш 200 баллга тенг бўлади. Қолган жамоалар шу рейтинг асосида бир баллдан камайиб боради. Лекин бу фақат 150-ўрингача шундай таъсир қилади. Ундан кейинги ўринлардаги жамоалар кучи 50 балл билан баҳоланади.

Конфедерациялар коэффициенти
ФИФА ушбу коэффицентларни белгилаган:
Европа/Жанубий Америка - 1, Шимолий ва Марказий Америка - 0,88, Осиё/Африка - 0,86, Океания - 0,85.
Икки турли конфедерация вакили тўқнаш келган тақдирда коэффицентларнинг ўртача нисбати ҳисоблаб чиқилади.

ФИФА ҳар бир терма жамоанинг охирги 12 ойдаги учрашувлари учун натижаларни ҳисоблаб чиқади. Ҳисоблаш юқоридаги формула асосида амалга оширилади. Сўнгги 12 ойда камида 5 учрашувда майдонга тушган жамоанинг натижалари тўлиқ инобатга олинади, акс ҳолда ўйин сонининг 5га нисбати асосида ҳисобланади (4 ўйинга 0,8; 3 ўйинга 0,6; 2, ўйинга 0,6; 1 ўйинга 0.2).
Охирги йиллардаги натижаларнинг қуйидаги нисбати олинади:
Охирги 12 ой натижалари - 100%
2 йил олдинги учрашувлар - 50%;
3 йил олдинги учрашувар - 30%;
4 йил олдинги учрашувлар - 20%;
Қолган натижалар эса ҳисоблашдан чиқариб ташланади.

ФИФА рейтингизда кўтарилишга эришганимизнинг сабаби айнан ҳисоблаш тизимида. Бизнинг 8 поғона юқорига кўтарилганимиз шу билан боғлиқ.

Беҳзод Назаров.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика