UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  4 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  4 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  2 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  1 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  7 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  10 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  3 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  23 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  10

Никола Лазаревич: "Рақибимизда мураббий алмашгач, ўйин услуби ўзгариб жамоа иккита ўйинда 12 та гол уришга эришди" Янгиликлар

Никола Лазаревич: "Рақибимизда мураббий алмашгач, ўйин услуби ўзгариб жамоа иккита ўйинда 12 та гол уришга эришди"

"Қизилқум" - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Никола Лазаревич ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

-"Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Биз қийин ўйин бўлиши билардик. Рақибимизда мураббий алмашгач, ўйин услуби ўзгариб жамоа иккита ўйинда 12 та гол уришга эришди.  Биз уларнинг ўйинини ўрганиб чиққандик. Жамоа бугун ҳам аввалги ўйинлар сингари ҳужумкорликни давом эттиришини кутгандик.  Биз ҳам ўз навбатида рақибга кутилмаган "сюприз" қилишни режалаштиргандик. Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Вазиятларни яратдик. Аммо гол ура олмадик. Иккинчи бўлимда эса ўйин охирида рақиб яна иккита гол уриб, йирик ғалабага эришди.

Умуман бугун стадионда ажойиб атмосфера ҳукмрон эди. Рақиб вазиятлардан самарали фойдаланди. Биз эса...

-Жуманқўзиев яхши ўйнаб турганди. Уни захирага олишингизга сабаб нима эди?

-Ҳа, у яхши ўйин ўтказди. Аммо мураббийлар штаби шундай қарорга келдик. Унда сариқ карточка бор эди ва шундан кейин ҳам иккита вазиятда рақибга қўполлик ишлатди ва ҳакам яна уни огоҳлантириб, майдондан четлатиши ҳам мумкин эди. Шу сабаб уни захирага олишга мажбур бўлдик. 

-Бугун Ваҳобов ва Диёр Раҳматиллоев қайдномадан ҳам жой олишмади. Уларнинг жароҳатлари қанчалик жиддий?

-Ваҳобов ўтган турда "Машъал"га қарши ўйинда жароҳат олганди. Умид қиламизки, у кейинги ўйинда сафимизда бўлади. Диёр эса кеча машғулотлар чоғида жиддий жароҳат олди. Биз уни бугун майдонга туширишга тайёр эдик. Афсуски, кечаги машғулотдан олган жароҳати боис у маълум вақт бизга ёрдам бера олмайди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика