UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  2 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  16 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7

Никола Лазаревич: "Иккинчи голдан сўнг ўйинни ташлаб юбордик" Янгиликлар

Никола Лазаревич: "Иккинчи голдан сўнг ўйинни ташлаб юбордик"

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Қизилқум" – ОКМК (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Никола Лазаревич матбуот анжуманида ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- ОКМК жамоасини ғалаба билан табриклайман. Рақибимиз мавсум олдидан тайёргарлик жараёнини аъло даражада ўтказгани кўриниб турибди. Биринчи бўлимда ўйин тенг курашлар остида ўтаётганди. Вазиятлар яратдик, рақиб дарвозаси томон хавф солдик. Бироқ, якуний зарбаларда аниқлик етишмади. Вазиятларни якунлашда камчиликларимиз кўзга ташланди.

Иккинчи бўлимда бизда хатолар кўп бўлди. Иккинчи голни ўтказиб юборганимиздан сўнг ўйинни ташлаб юбордик деса ҳам бўлади. ОКМК жамоаси ўз вазиятларидан унумли фойдаланди. Навбатдаги учрашувларда бу клубга муваффақият тилайман. Хатолардан тўғри хулоса чиқарамиз. Ишлашимиз керакми, ишлаймиз, натижа осонликча келмайди. Ҳар бир ўйинда ишонч ва иштиёқ билан курашишимиз керак" - дейди навоийликлар устози.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика