UZ

Сўнгги янгиликлар

07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  0 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  6 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  1 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  5 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8

Никола Лазаревич: "Биз эйфорияда эмасмиз" Янгиликлар

Никола Лазаревич: "Биз эйфорияда эмасмиз"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Нефтчи" (3:0) учрашувидан кейин мезбонлар устози Никола Лазаревич матбуот анжуманида қатнашди.


"Биринчи навбатда "Нефтчи" бугун бизга сюрприз қилди. Рақибни ўрганганимизда бошқача тактикага тайёрлангандик, аммо улар бугун бошқача услубда ўйнашди. Ўйлашимча йигитларим вазифани тўлиқ бажаришди", - деди Лазаревич.  

- ПФЛ талқинига кўра март ойининг энг яхши мураббийи деб топилдингиз...

- Ушбу соврин учун ПФЛга раҳмат айтаман. Лекин бу соврин фақат меники эмас, бу бутун жамоанинг ютуғи. 

- "Қизилқум"даги ёшлар Туропов ва Кенжаевни асосий таркибда ҳам кўрамизми?

- Албатта, улар ҳозирча ёш футболчилар. Машғулотлар вақтида жуда яхши ишлашмоқда. Тез орада уларга имконият берамиз. Улар майдонга тушишга тайёрлар. 

- "Қизилқум" ҳамон биринчи ўринда бормоқда, жамоа мавсумни қайси ўринда тугатади деб ўйлайсиз? 

- Биз эйфорияда эмасмиз. Биз ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз. Бу мавсумда исталган жамоа исталган жамоани юта олади. 

- Йирик ғалаба бўлишини кутганмидингиз?

- Бугун йирик натижани кутмагандим. Қийин баҳс бўлишини кутгандим.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика