UZ

Сўнгги янгиликлар

02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  26 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  8 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  15 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  23 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  6 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  13 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  13

Никимбаев: "Мураббий 12 кунлик йиғинда нима қилди?" Янгиликлар

Никимбаев: "Мураббий 12 кунлик йиғинда нима қилди?"

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида Ўзбекистон - Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги баҳс ҳақида фикр билдирди.

"Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони ўйинидан олдин бир сайтга интервью бериб, терма жамоамиз ғалаба қозонишини тахмин қилгандим. Ўйиннинг 80-дақиқасигача тахминим ўзини оқлаётган эди. Ҳаммаси баҳс охирида ўзгариб кетди.

Ўйиндан кейин бош мураббий айтганидек футболчилар ҳиссиётларга берилишди. Шу ерда бир савол пайдо бўлади: Агар футболчилар на рухан ва на жисмонан тайёр бўлмаса, мураббий 12 кунлик йиғинда нима қилди?

Эслатиб ўтаман, Эвре Ренарда ўйинга тайёргарлик учун бунча вақт йўқ эди. "Ал-Ҳилол" футболчилари (8 нафар) Чемпионлар лигаси финалидан сўнг терма жамоа йиғинига қўшилишди, аммо ўша қийин баҳс уларга ҳалал бермади (Ўзбекистон дарвозасини фақат "Ал-Ҳилол" футболчилари ишғол қилишди).

Мураббийлар штаби мағлубиятнинг сабабини топиб, март ойидаги баҳслар учун тайёргарлик режасига керакли ўзгартиришлар киритишига умид қиламиз. Терма жамоамиз иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқишига ҳозир ҳам ишоняпман. Айни дамда Ўзбекистон МТЖда 6 очко мавжуд. Йигитларимиз навбатдаги 3та учрашув ғалаба қозонса иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши 4та жамоа сафида бўлиши эҳтимоли катта. Терма жамоамиз ишга тўғри ёндошса, Саудия Арабистонини ҳам енгиб, гуруҳда биринчи бўла олади. Савол бошқа нарса ҳақида: Кейинчи? Учинчи босқичда Фаластин, Яман ва Сингапур бўлмаслиги аниқ. Ҳозирги Саудия Арабистони ўсишда давом этади. Янги мураббий жамоани яхши билади, ёшлар тажриба тўплайди: Бир ҳафтадан сўнг саудияликлар Кўрфаз Кубогида иштирок этишади ва улар бу мусобақада ашаддий рақибларга қарши камида 3та учрашув ўтказишади. Бу жамоа ва Ренар фойдасига хизмат қилиши аниқ.

Бизчи? Терма жамоамиз навбатдаги ойларда ниманинг эвазига кучаяди?" - деб ёзди Алишер Никимбаев.

Рейтинг: +78   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика