Неъматулло Қутибоев: "Республикабошимизнинг учрашувга ташриф буюргани бизга мотивация бўлди"
23 мар 2023 20:25
Янгиликлар
Неъматулло Қутибоев: "Республикабошимизнинг учрашувга ташриф буюргани бизга мотивация бўлди"
- Ўйин ҳақида
- Жуда қийин ўйин бўлди. Йигитларда бироз хотиржамлик кузатилди. Шу боис, учрашув бошида ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Шундан сўнг бизда мухлислар томонидан психологик босим бўлди. Шогирдларим озгина қийналди. Иккинчи бўлимда эса ҳисобни ўзгартириш учун майдонга тушдик. Йигитлар икки карра куч билан йўқотишди. Стандарт ҳолатда иккинчи тўп киритилди. Учинчи голимизни пенальтидан урдик. Республикабошимизнинг учрашувга ташриф буюргани бизга мотивация бўлди. Шундан сўнг йигитларда иштиёқ кўтарилиб, иккинчи бўлимда яхши ўйин намойиш этишди. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлови билан шогирдларим ғалаба қозонди.
- Жамоа ўйинида бироз тушунмовчиликлар мавжуд...
- Тезкор гол тактикамизга таъсир ўтказди. Шу боис, олдинга ўтишга мажбур бўлдик. Бу ҳали биринчи ўйин, шунинг учун йигитларда бироз хотиржамлик аломати сезилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар