Нидерландиянинг асосий таркиб футболчиси Евро-2024да иштирок этмайди
11 июн 2024 02:23
Янгиликлар
Нидерландиянинг асосий таркиб футболчиси Евро-2024да иштирок этмайди
Френки Де Йонг бир неча кундан сўнг Германия майдонларида бошланадиган Евро-2024да иштирок этмайди.
Бу ҳақда Нидерландия терма жамоаси матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумотларга кўра, ярим ҳимоячи жароҳат туфайли турнирда қатнаша олмайди. У охирги кунларда миллий жамоа сафида машғулот ўтказган бўлсада, тикланиш жараёни жуда секин кетмоқда.
Миллий жамоа бош мураббийи Рональд Куман Де Йонгга биринчи ўйинни ўтказиб юборишга рухсат бермоқчи эди, бироқ бу етарли бўлмайди.
Энди футболчи "Барселона"га қайтиб, янги мавсумга тайёргарлик кўришни бошлайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар