UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  1 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  17 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  3 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  6 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  23 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1

Нидерландия термаси дарвозабони: "Биз 0:2 ҳисобидан сўнг ўзимизга келганимиз ва ўйинни пенальтилар сериясигача олиб борганимиз билан фахрланамиз" Янгиликлар

Нидерландия термаси дарвозабони: "Биз 0:2 ҳисобидан сўнг ўзимизга келганимиз ва ўйинни пенальтилар сериясигача олиб борганимиз билан фахрланамиз"

Андрис Нопперт ЖЧ-2022 1/4 финалида Нидерландиянинг Аргентинадан учралган мағлубиятидан кейин фикрларини билдирди (2:2, пенальтилар бўйича – 3:4).

"Мен ўзимни қандай ҳис қиляпман? Ёмон. Биз олдинга боришни хоҳладик, мақсадимизга жуда яқин эдик. Лекин бу иш бермади.

Бошқа томондан, мен жамоа ва мураббий билан ғурурланаман. Мамлакатда менга ишонган, мени қўллаб-қувватлаган инсонлар билан фахрланаман. Стадиондаги мухлислар ажойиб эди. Менга атмосфера ёқди. Ҳамма кўрди.

Иккинчи тайм янада қизиқарли ўтди. Ўйинимизда ниманидир ўзгартирдик. Биринчи бўлим ёмонроқ ўтди.0:2 ҳисобидан сўнг ўзимизга келганимиз ва ўйинни пенальтилар сериясигача олиб борганимиз билан фахрлансак бўлади.

Аргентина билан дастлаб омадимиз келмади, демайман. Ўйиндан олдин бу учрашувда ғалаба қозонишимизга ишонгандик. Энди ортга назар ташлайдиган бўлсак, бу ўйинда ғалаба қозониш учун барча имкониятларимиз борлигини айтишим мумкин. Бироқ пенальтилар сериясида мағлуб бўлдик", – деди нидерландиялик дарвозабон.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика