UZ

Сўнгги янгиликлар

"Ницца" Марсело билан шартнома имзоламоқчи Янгиликлар

"Ницца" Марсело билан шартнома имзоламоқчи

"Реал" собиқ сардори Марсело фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, "Ницца" 34 ёшли бразилияликка қизиқиш билдирмоқда. Томонлар эҳтимолий ўтиш борасида музокаралар олиб боришмоқда.

Бразилиялик ҳимоячи 1 июлда эркин агентга айланди, сабаби унинг "Реал" билан шартномаси якунланди.

Марсело — "Реал" тарихида энг кўп соврин ютган футболчи ҳисобланади. У жамоа билан 25та совринга эга чиққан. Ўйинчи 2007 йилдан 2022 йилгача Мадрид клубида ҳаракат қилди. Футболчи "қаймоқранглилар" таркибида 544та ўйинда майдонга тушиб, 37та гол ва 103та ассист қайд этган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика