UZ

Сўнгги янгиликлар

"Ницца" "Барселона" футболчисини ижарага олди Янгиликлар

"Ницца" "Барселона" футболчисини ижарага олди

"Ницца" "Барселона" ҳимоячиси Жан-Клер Тодибони ижарага олди.

Каталонияликлар матбуот хизматининг хабарига кўра, ижара жорий мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган. Франция клуби ўйинчини 8,5 миллион евро эвазига харид қилиши, яна 7 миллион бонус сифатида тўлаши мумкин.

21 ёшли франциялик футболчи мавсумнинг биринчи қисмини "Бенфика"да ижарада ўтказди ва 2та ўйинда майдонга тушди.

Тодибо "Барселона"га 2019 йилнинг январида "Тулуза"дан 1 миллион евро эвазига ўтган. Ҳимоячининг клуб билан тузган шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика