Неймар ПСЖдан «Ал-Ҳилол»га кетишининг асл сабабини айтди
19 дек 10:48
Янгиликлар
Неймар ПСЖдан «Ал-Ҳилол»га кетишининг асл сабабини айтди
Неймар нима учун 2023 йилнинг ёзида ПСЖдан «Ал Ҳилол»га ўтганини тушунтириб берди.
«Ал Ҳилол»нинг таклифидан ўнг ПСЖни тарк этишга қарор қилдим. Қароримга пулни ҳеч қандай алоқаси йўқ эди.Мен Парижда бахтли эмас эдим. Клуб ва мураббийлар мени жамоада кўришни исташмади. Улар билан бу ҳақида гаплашганимдан сўнг Париждан кетиш вақти келганини тушуниб етдим. Шундан сўнг «Ал Ҳилол» вакиллари менга алоқага чиқишди. Мен клуб, мамлакат маданияти ва чемпионат билан танишганимдан сўнг Саудияга боришга рози бўлдим», — деб фикр билдирди Неймар.
Эслатиб ўтамиз, Неймарнинг «Ал Ҳилол» билан тузган шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчи жорий мавсум жароҳатлар сабабли атиги 42 дақиқа ҳаракат қилди.
Фикрлар
Futbol bilan pul ortasida tanlov bolgan Neymarda yani ochkozlik qigan Barcada ovotkan puligayam bemalol olguncha yashasa bolardi shunchaki OCHKOZLIK
Neymarni ozidan ham sorashgan shu qarori haqida, osha payt juda yosh boganman deb bergan yani xato qilganini ozi tan olgan.